Витсель келаси ёзда текинга "Ювентус"га ўтиши мумкин
28 окт 2021 16:04
Янгиликлар
Витсель келаси ёзда текинга "Ювентус"га ўтиши мумкин
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Аксель Витсель фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, итальян клубига 32 ёшли бельгиялик футболчи билан келаси ёзда эркин агент мақомида шартнома имзолаш таклиф этилди.
Ўйинчи немис жамоаси билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмади, битим келаси йилнинг июнь ойи сўнггида якунига етади.
Витсель 2021/22 йилги мавсум "Боруссия" таркибида 15та ўйинда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар