UZ

Сўнгги янгиликлар

21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  0 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  1 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  2 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  42 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  5 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  21 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0

Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"

Суперлиганинг 9-турида "Андижон"га қарши ўйиндан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

- Менимча, ўйин барча учун қийин ўтди. Чунки иккала жамоа ҳам водийдан, шу сабабли барча 100 фоиз кучи билан майдонга тушди. Ўйин бошидан охиригача барча - футболчилар, мураббийлар штабидан тортиб, мухлисларгача босим остида бўлиб турди. шундай қийин ўйинда 3 очко олганимиздан хурсандман.

- Ўтган ўйинларга қараганда бу сафар кўпроқ ротация кузатилди.

- Таркибимизда касал бўлиб қолган футболчилар бор. Шунингдек, айрим футболчиларимизда шамоллаш белгилари йўқолмаган. Шуни ҳисобга олган ҳолда жамоа таркибида ким соғлом ҳолатда бўлиб турса, ўша майдонга тушяпти ва жамоага фойда келтиришга ҳаракат қиляпти. Агарда барча футболчилар сафга қайтадиган бўлса, ротацияни сифатга қараб эмас, каттароқ масштабда амалга оширишимиз мумкин.

- Сўнгги пайтларда Тома Табатадзега сермаҳсуллик етишмаяпти. Унинг голлар ура олмаётгани ҳақида нима дея оласиз?

- Унинг мушакларида жароҳати бор эди. У яқиндагина машғулотларга қўшилди ва тўлақонли шуғулланишни бошлади. Унга ўзининг юқори ҳолатига келиб олиши учун вақт беряпмиз. Тома тезроқ ўзига келиб олишини истайман. Ўйинда унда вазиятлар бўляпти, барча буни кўриб турибди. Булардан фойдаланиш ва икки тайм ўйнашга ҳаракат қилиш керак. У жамоада рақобат катталигини яхши билади, шу сабабли у кейинги ўйинга 100 фоиз тайёр бўлишига ҳаракат қиламиз.

- "Андижон"нинг ҳозирги ҳолати унчалик яхши эмас. Рақибга қандай баҳо бера оласиз?

- Таркиб ёмон эмас, сифатли футболчилар кўп. Мавсум олдидан клуб яхши ишларни олиб борди деб ўйлайман. Бизда ҳам уларда ҳам жамоа деярли янги ва майдонда янада яхшироқ ўйин кўрсатиб, барчани қувнатишимиз учун иккимизга ҳам вақт керак. Совуган мияга барчасини тахлил қилиб чиқиш керак. Жамоада ўйин бор. Шунчаки кичик деталларни яхшилаб олиш керак. "Андижон"га навбатдаги ўйинларда омад ва ушбу мавсум олдидан қўйилган мақсадларини бажаришда муваффақият тилаб қоламан. 

- Ғалабани кимга бағишлайсиз?

- Барча мухлислар ушбу ғалабани исташганди. Шу сабабли илк навбатда бу ғалаба уларники. Иккинчидан эса майдонга тушиб, мухлислар учун ўйнаган футболчилар руҳий роҳат олишлари керак. Бугун футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам, мухлислар ҳам роҳат олишди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика