UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  0 19:25Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2 (матнли трансляция)  11 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 19:20Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  15 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  0 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  2 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  11 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1

Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"

Суперлиганинг 25-тури доирасида "Насаф" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида қатнашди.




- Илк навбатда "Насаф"ни чемпионлик билан табриклайман. Улар бир неча йиллар давомида бу учун курашишди ва ниҳоят, мақсадига етди. "Насаф"га ОЧЛда ўз вазифасини бажаришда омад тилайман. Шу орқали Ўзбекистон учун очколар қўшишларига тилакдошман. Ўйин яхши бўлди. "Насаф" ротацияларга қўл урди. Уларнинг ОЧЛда ўйини бор. Шунингдек, бир қанча футболчилар термадан етиб келди. Шу боисдан айрим футболчиларда ҳиссиётлар етишмади. Якунда улар учун оғир мағлубият қайд этилди. Менимча, адолатли ғалаба қозондик.

- "Нефтчи"да янги номлар, яъни, ёшларни кашф қилиш ниятингиз борми ёки фақат трансферларга таянасизми?

- "Насаф"нинг ўз академияси бор. Улар доимо яхши футболчилар етиштириб чиқаришади. Клуб академиясида украиналиклар ишлаётганига 10 йиллар бўлди. Фарғонада энди-энди бундай даражага чиқишга ҳаракат қилишмоқда. Бизда ҳам ёшлар борми, шароитлар етарличами? Шу сабабли ёшлар йўқ. Агарда биз шундай мақсад қўядиган бўлсак, бу учун шароитларни кучайтириш керак. Моддий-техник база барпо қилиш, ёшлар футболини ўз ўрнига қўядиган мутахассисларни ишга жалб қилиш керак. Қачонки бу тизим иш берадиган бўлса, футболчи U19, U21 жамоаларидан ўтиб келади. Акс ҳолда ёшларни асосий жамоада кўрмаймиз.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика