UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 18:00Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  2 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  121 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  2 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  18 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2

Виталий Левченко: "Навбаҳор" ва "Пахтакор" "Нефтчи"дан кучлими? Буни журналистлар айтиши керак" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Навбаҳор" ва "Пахтакор" "Нефтчи"дан кучлими? Буни журналистлар айтиши керак"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Динамо" - "Нефтчи" (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Виталий Левченко иштирок этди.

"Бугун ўйин қийин бўлишини кутгандик. "Динамо" 1-турда "Навбаҳор"га ютқазганди, рақиб агрессив ўйнайди деб ўйлагандик. Бизнинг вазифамиз эмас бу босимга дош бериш ва қарши ҳужумда гол уриш эди. Бунга эришдик ҳам. Ҳозир биз учун ўйин сифати эмас натижа муҳим", - деди Виталий Левченко.

- "Нефтчи" таркиби жуда ҳам яхши, натижалар ҳам яхшиланмоқда. Фарғона клуби ниҳоят узоқ кутилган чемпионликка эриша оладими?

- "Нефтчи" клуби олдига доим катта вазифалар қўйилади. Шонли тарихга эга клубнинг катта натижаларини такрорлашга уринамиз.

- Эффионг Нсунгуси ҳақида нима дея оласиз?

- Уни узоқ вақтдан буён кузатгандик. Ўтган йили ҳам унга қизиққандик. Унинг олдида кўплаб таклифлар бор эди. Бир амаллаб уни кўндира олдик. Афсуски Туркиядаги йиғинимизда иштирок эта олмади. Сабаби негадир нигерияликларга Туркия визасини беришмайди. Икки марта уриндик, барибир виза беришмади. Футболчи Ўзбекистонга учиб келди ва шартнома туздик.

- "Навбаҳор" ва "Пахтакор" ўйинларини кўрдингиз. Улар "Нефтчи"дан кучлими?

- Бу менинг ишим эмас. Ким кучлилигини сиз журналистлар айтишингиз керак.



Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика