UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:0 (онлайн натижа)  8 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  2 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  5 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Виталий Левченко: "Навбаҳор" Ҳиндистонда ғалабага эришади ва вазифасини бажаради" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Навбаҳор" Ҳиндистонда ғалабага эришади ва вазифасини бажаради"

Coca Cola Суперлиганинг 26-тури доирасида "Навбаҳор" майдонидаги дурангдан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко фикрларини билдирди.


- Барча мухлисларни табриклайман. Бугунги футбол юқори сифатда ўтди. Мавсум дерби билан якунланди. Бу дербида нафақат майдонда, балки, иккита мураббийлар штабида ҳам кўплаб ҳиссиётларга бой бўлди. Бугунги ўйин ҳақиқий байрам каби ўтди дея оламан. Бугунги натижа иккала жамоа учун ҳам ёмон эмас. Биринчи даврада ўз майдонимизда ҳам дуранг ўйнагандик, ҳисоб очилмаганди. Иккинчи даврада эса 1:1. Жамоаларнинг даражаси деярли тенг. Шу сабабли футболнинг катта байрами билан барчани табриклайман. 

- Биринчи даврадан кейин Тома Табатадзе "Навбаҳор"га ўтди. Шундан кейин "Нефтчи"нинг натижаларида пасайиш кузатилди. Ҳужумчининг "Навбаҳор"га ўтиш истаги Сизга қанчалик маъқул келди?

- Илк навбатда шуни айтишим керакки, агарда футболчи бирор жамоада ўйнашни истамаса, гап "Нефтчи" ёки "Навбаҳор" ҳақида кетаётгани йўқ, агарда истамаса, уни ушлаб туришдан маъно йўқ. У натижа ва клуб томонидан қўйилган вазифалар учун иштиёқ ололмайди. Шу сабабли у сизнинг жамоангизга кўпроқ фойдаси тегишини истадик. "Навбаҳор" мавсум давомида чемпионлик учун курашди. Футболчида иштиёқ бўлмаса уни ушлаб туришдан, алдаб ўтиришдан маъно йўқ. Унда иштиёқ йўқми, демак, иштиёқ берадиган жамоага кетказиб юбориш керак. Бу осон жараён эмас. Унинг кетишига розимидим? Албатта.



- Мавсум учун раҳмат. Жамоанинг бугунги ўйинидан қониқдингизми, нималарни кутгандингиз ва нималарни олдингиз? Иккинчи саволим - ПФЛ футболни янада ривожлантириш учун нималар қилишлари керак?

- Иккинчи саволдан бошлайқолай. ПФЛ ташкилотчилик бобида барчасини қилмоқда. Масалан, стадионлар доимо яхши ҳолатда. Ўзбекистонда доимо майдонлар зўр бўлиб турибди. Шунингдек, кийим алмаштириш хоналари ҳам ёмон эмас. Буни мен бошқа давлат шароити билан солиштиряпман. Улар бу борада қўлидан келганича талаб қилмоқда. Ўзбек футболининг бугунги кундаги ташкилотчилик даражаси мени қувонтиради.

Ўйин бобидаги савол. Биринчи бўлимда биз мобилроқ бўлдик ва гол ҳам урдик. Иккинчи бўлимда эса биз ортда ўйнадик. "Навбаҳор"да эса ўйин етакчиси пайдо бўлди. Биринчи бўлимда марказда ўйнаган Остон Ўрунов иккинчи бўлимда ўзининг севимли нуқтасига қайтди. Бу эса бизга ёқимсиз ҳолатларни келтириб чиқарди. Кейинчалик режаларни ўзгартирганимизда гол ўтказиб юбордик. Умуман олганда, йигитларим бугун яхши ўйин намойиш қилишди. 

- Умар Адҳамзода бугун нега майдонга тушмади?

- У шамоллаб қолди. Уч кундан бери юқори ҳарорат билан уйида ётди. Унга антибиотиклар беришди, капельница қўйишди. Унинг соғлиғи билан ҳазиллашишни истамадик. Уларнинг доимо юқори ҳолатда бўлишини истаймиз. У шамоллаб қолгани учун бугун қайдномага киритилмади.

- Унинг клуб билан шартномаси борми?

- Ҳа, яна бир йиллик шартномаси бор. Агарда кимдир уни сотиб олмоқчи бўлса, музокаралар учун очиқмиз. 



- Ушбу мавсум якунланди. "Нефтчи" учун энг зўр ва энг ёмон ўйинларни санаб бера оласизми?

- Бизнинг энг яхши ўйинларимиз ҳали олдинда. Энг ёмон ўйинимизни эса ҳали тахлил қилмадик. Қачонки тахлил натижасида футболчиларга катта эътироз билдирилса, шунда энг ўйин ўтказилган бўлади. Бироқ буни оммага ва матбуотга айтмайман. Жамоанинг энг ёрқин ўйинлари "Пахтакор"га қарши бўлди. "Насаф"га қарши ҳам яхши ўйинлар ўтказдик. Умумий олганда, турнир жадвалининг юқори ўринларидаги жамоалар билан зўр ўйнадик. 

- "Навбаҳор"нинг ОЧЛ гуруҳ босқичидан чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Жуда юқори. Жамоа Ҳиндистонда мағлуб бўлмайди ва ўз вазифасини бажаради. Улар сўнгги турда ғалаба қозонишади. Барчаси "Навбаҳор"нинг қўлида. Шунчаки майдонга чиқиб, керакли натижани кўрсатса бўлгани. 

- Наманганлик ва фарғоналик мухлислар ҳақида нима дея оласиз?

- Ўйиндан олдин икки жамоа мухлислари бир-бири билан қучоқ ёзиб кўришаётганини, ҳушчақчақлик билан мулоқот қилаётганини кўрдим. Буни давом эттириш керак. Футбол ривожланмоқда, эски нарсалар эсдан чиқмаслиги мумкин. Бироқ авлодлар алмашади. Агарда улар бир-бири билан дўст бўлишса, ўзбек футболининг ривожи учун хизмат қилади.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика