UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  0 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  12 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  6 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  16 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  8 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  134 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  18 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  472 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4

Виталий Левченко: "Мен миш-мишларга ишонмайман" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Мен миш-мишларга ишонмайман"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Бунёдкор" (2:1) учрашувидан кейин Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.




"Биз Бунёдкорга очко кераклигини билар эдик. Шу боис, илк тайм жуда ёпиқ ўйин кўрдик. Бизда битта имкон бўлди, аммо ундан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда гол ургач, ўйин очилиб кетди. Кейин яна битта тўп киритдик, аммо якун жуда асабий ўтди. Гол ўтказгач, баҳс сўнггида натижадан хавотирландим. Йигитларга бор кучини майдонда ташлаб кетгани учун ташаккур билдираман", - деди Левченко.

- "Бунёдкор" "Нефтчи"га қадар 5 та учрашувда ютқазмаган эди. Бугун сиз Зейтуллаевни енгдингизми?
- Агар иккинчи даврани олсак, "Бунёдкор" ўзгарди. Бу бош мураббийнинг меҳанти эканлигини аниқ. Тактика ва стратегия борасида қараш мураббийга тегишли. Жамоа иккинчи даврада очко жамғариш борасида етакчилардан. Уларни енганимиз икки хисса ёқимли.

- Нега захира ўриндиғидан футболчиларни кеч майдонга ташладингиз?
- Бу тактик ўзгаришлар футболдаги айёрликлар билан боғлиқ. Вақт якунлаётган пайтда, қўшимча ўзгаришлар паузаларни юзага келтирар эди.

- "Нефтчи" билан келаси мавсумда ишлашингиз неча фоиз ҳақиқатга яқин?
- Барчаси яратгандан ва раҳбариятнинг қарорига боғлиқ. Бу масалани ҳал этадиган одамларнинг қўлида қолган. Мен ўз ишимни қиламан. Мен миш-мишларга ишонмайман. Ҳозир "Нефтчи"да ишлаяпман. Қачонки, расмий хабар бўлса, кейин фикр билдириш мумкин.

- Бу йилги "Нефтчи" ўтган йилгисига ўхшаши учун нима етишмади?
- Футболчилар ўзгармоқда. Натижа ҳали-хамон турнир жадвалининг юқори қисмида турибди. Агар таққосласак, мавсум ҳали якунланмади. Қолган 3 та ўйинда яхши ўйин кўрсатиб, очколарни жамғариш керак. Ҳаммаси ҳали олдинда.

- "Нефтчи" таркибида ёш футболчиларни жуда ҳам кам кўряпмиз?
- Агар қайднома ҳақида гап борса, улар рўйхатда бор. Ҳеч ким асосий жамоани эшигини ёпиб қўйгани йўқ. Агар ёш футболчи асосий таркибдаги футболчи билан рақобатда ютқазса, уни мажбурлаб асосий таркибга жойлашга хожат йўқ. Бугун ёшлар даражага жавоб бермайди. Ёшлар билан натижа қила олмасам, нега жамоани ёшларга қолдирдингиз деб савол беришингиз мумкин. Улар ўсиши учун тизим ва тузилма керак.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика