UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  4 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  3 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  0 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  5 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  10 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0

Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Шўртан" (4:0) учрашувидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

"Жуда кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Рақибимиз бугун ҳимояланди ва биз позицион ҳужумга ўтишга мажбур бўлдик. Танаффусга чиқишдан аввал гол ура олдик. Иккинчи бўлимда эса устунлигимизни давом эттирдик. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман", - дея фикр билдирди Виталий Левченко бугунги баҳс ҳақида.


- Ўзгаришларни қандай факторларга асосланган ҳолда амалга оширдингиз? Ички ҳиссиётми ёки майдондаги ўйиндан келиб чиқиб?

- Кўпроқ таҳлил билан боғлиқ. Бизда кичик жароҳатланган футболчилар бор. Айрим футболчилар танаффусда захирага олинишини сўради. Кимдирни эса ўйиндан келиб чиқиб алмаштирдик. Захирадан майдонга тушган футболчилардан кўнглим тўлди. Биз темпни ушлаб қола олдик ва голлар урдик.

- Йован Жокич ва Владимир Йововичлар кўринмай қолди...

- Улар касал. Менга етиб келган маълумотларга кўра уларнинг қони қуюқлашиб кетибди. Шу ерда даволанишди ва кейин тикланиш учун ўз юртларига жўнаб кетишди. Футболчилар жамоага қайтганидан кейин ҳам, Суперлигада ўйнашга тайёр спорт ҳолатида бўлишмайди. Уларни биринчи давра якунига қадар майдонга қайтишмайди.

- Ҳужумчиларга вазиятларни якунлашда нима етишмаяпти? Совуққонликми ёки бошқа фактор...

- Одатда бундай саволларга маҳорат етишмаяпти дея жавоб беришади. Омад ҳам керак. Омад келмаса ҳам қийин. Совуққонлик, вазият ижроси ва бироз омад керак, холос. Шунда ҳужумчиларни имкониятлардан фойдалана олишади.

- Учинчи гол бурчак зарбасидан сўнг узоқ масофадан йўлланган зарба орқали киритилди. Футболчиларга сиз узоқдан зарба бериш ҳақида кўрсатма берган эдингизми?

- Биз машғулотларда стандартларни ишлаб борамиз. Рақиб ҳам бурчак зарбаларидан яхши фойдаланишини кўриб чиққан эдик. Йигитларга яхши ижро учун раҳмат.

- "Шўртан" дастлабки дақиқаларданоқ бир киши кам бўлиб қолди, лекин футболчиларингиз биринчи тайм давомида хотиржамликка берилиб ўйнади ва ҳисоб очилмади. Бунга нима сабаб бўлди?

- Аввалроқ айтиб ўтганимдек имкониятларимиз фойдаланишимиз керак эди. Биз кўплаб позицион ҳужумлар ташкил этдик, аммо футболда энг муҳими реализация. Биз ушбу йўналишда иш олиб борамиз ва вазиятни ўнглашга интиламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика