UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Зидан: "Мен қайтаман"  0 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   0 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  0 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  0 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   10 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  7 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  19 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0

Виталий Денисов: "Локомотив" нега уйида ғалаба қозона олмаётганини билмайман" Янгиликлар

Виталий Денисов: "Локомотив" нега уйида ғалаба қозона олмаётганини билмайман"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Локомотив" ҳимоячиси Виталий Денисов "Уфа"га қарши Россия чемпионатининг 6-тур учрашувидан олдин, баҳс бўлиб ўтадиган сунъий майдонда ҳаракат қилиш қийинлигини таъкидлади.

"Ўтган мавсумга эътибор берсак - "Уфа" биз учун ноқулай рақиб. Мураббийлар штабимиз рақибнинг кучсиз томонларини топа олади деб умид қиламан. Сунъий майдон ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. "Уфа" билан ғалабасиз серия? Ҳамма нарсанинг охири бор. Агар яхши нарса ҳақида ўйламасанг, майдонга чиқишни кераги йўқ. Олдинги учрашувлар ҳақида бош қотирмаймиз.

Нега уйда ғалаба қозона олмаётганимизни билмайман. Имкониятлар бор, "Терек"ка қарши ўйинимиз ўхшади, аммо тўпнинг дарвозага киргиси йўқ. Уфада Черевченкога ғалаба тақдим этишга тайёргарлик кўряпмиз. Бундай рақиблар билан иложи борича кўпроқ очко тўплаш керак.

Кеча Россия Темир Йўлларидаги ўзгаришлар ҳақида хабар ўқиб қолдим. Йигитлар билан бу борада суҳбатлашганим йўқ. Бунинг бизга алоқаси бўлмайди деб ўйлайман. Агар ўзгариш бўлса бизга бу ҳақда маълум қилишади. Кутилмаган ходиса рўй беради деб ўйламайман" - дейди Денисов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика