UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  1 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  18 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  54 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  4 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  18 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1

Виталий Денисов: "Пенальтини ура олмайман деб қўрқдим" Янгиликлар

Виталий Денисов: "Пенальтини ура олмайман деб қўрқдим"

Россиянинг "Спорт-Экспресс" газетаси мухбири Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисовдан интервью олди.
Ўзбекистон ЖЧ-2014 саралаши доирасида Иорданияга пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйди (8:9). Суҳбат ҳам айнан шундан бошланди.

– Терма жамоанинг муваффақиятсизлигини қандай қабул қилдингиз?
– Тўғрисини айтсам, ҳалиям буни унута олмаяпман. Пенальтидан мағлуб бўлиш икки карра оғир. Ўзимиз айбдормиз. Фаворит эдик, аммо ўйинни 11 метрли зарбаларга қадар олиб бордик. Бу эса лотерея.

– Қўшимча бўлимларда нима бўлди?
– Стадионда кутилмаганда чироқ ўчиб қолди. Айтишларича босимга дош бера олмаган кабел куйиб кетган экан. 15 дақиқача муаммони бартараф этишаётган вақтда биз захира ўриндиғи ёнида мураббийни гапларини эшитиб турдик.

– Нимага сиз зарба берувчи 5та футболчи орасида йўқ эдингиз?
– Мен бу борада у қадар тажрибали эмасман. Олдин "Днепр" сафида Украина кубоги доирасидаги "Александрия"га қарши ўйинда пенальти тепганман. Омадсиз чиққан. Ўшандан буён пенальти тепмай қўйгандим. Иорданияга қарши ўйинда ҳам тепишни истамагандим, аммо 7-бўлиб боришга тўғри келди.

– Ва гол урдингиз.
– Бутун қалбимни зарбага жойладим! Тўғриси тўп ёнига ишончсизлик билан бордим, гол ура олмайман деб қўрқдим.

– Ўйиндан сўнг кийиниш хонасида йиғлаганлар бўлдими?
– Атрофга қарамадим. Атайин душ тагида кўп турдим. Ўзимга келишга уриндим.

– Миржалол Қосимовнинг истеъфо берганини қачон билдингиз?
– Эртаси куни дўстим айтиб қолди. Ўзбекистон терма жамоасига ким мураббий бўлишидан хабардор эмасман.

– Терма жамоа билан бир нечта мамлакатларга боргансиз. Энг экзотик жой?
– Шимолий Корея. Пхеньянга борганимда ғалати ҳолатларга дуч келдим.

– Масалан?
– Стадиондаги эркаклар бир хил кулранг костюмларда, болалар мактаб формасида. Агар тўп кореяликлар тушса бақириб, қарсак чалишади. Агар тўп бизга тушса шундай жимлик бўладики, шамолнинг дарвоза тўрини тебратаётгани эшитилади.

– Шаҳарни айландингизми?
Қанақа сайр, нималар деяпсиз?! Меҳмонхонани тарк этиш мумкин эмас эди! Аэровокзал биносидан чиққанимда шокка тушдим.

– Нимага?
– Атига иккита чироқ ёниқ турганди. Биринчиси – магазин олдида, иккинчиси – терма жамоани кутаётган автобус тепасида. Бўлди. Аторф эса тим қоронғу эди. Айтганча, аэропортда ноутбук, телефонлар, айпадларни топширдик. Ҳаттоки плеер ни ҳам ўзи билан олиб юриш мумкин эмасди. Худога шукурки Тошкентга катта акамга телефон қила олдим. Биз ташқи дунёдан узилиб қолганимизни ҳавотир олмасликларини айтдим.

– Сизнинг отангиз, "Алания" ва "Пахтакор"нинг собиқ ҳимоячиси Геннадий Денисов ҳамон "Олмалиқ"да ишлаяптими?
– Ҳа, Игорь Шквиринга ёрдам бермоқда.


Александр КРУЖКОВ суҳбатлашди 

Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика