UZ

Сўнгги янгиликлар

16:34"Арсенал" ҳужумчиси бугун Ливерпуль шаҳри клуби учун тиббий кўрикдан ўтади  1 16:30“Сўғдиёна”га янги футболчилар келиши давом этмоқда  1 16:00Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..."  99 15:55"Реал" ёзда 110 млн. евролик трансфер амалга оширади  9 15:54"Ал-Гарафа" - "Пахтакор" учрашуви бошланиш вақти маълум  5 15:50“Қўқон-1912” Ғиёс Комиловни ҳам таркибга қўшиб оладими?  25 15:29"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди. Дилёрбек Ирматов “Металлург”да  13 15:22Файзулло Аҳмедов “Норин” келгуси режалари ҳақида нима дейди?  3 15:19ЛаЛига. Турнир жадвалидаги ўзгаришлар ва тўпурарлар пойгаси  14 15:01Ўзбекистон U-23 чорак финалда Япония билан ўйнайди  48 14:55U-23 Осиё чемпионати. Япония ва Фаластин чорак финалга чиқди  24 14:37Трансфер. МЮ Алексис учун 28 млн. еврога бир футболчини қўшиб беради. У ким?  19 14:31Olamsport: Бокс бўйича жаҳон чемпионати мезбони расман маълум бўлди, Хабиб Нурмагомедов қачон жанг ўтказишини маълум қилди  0 14:22“Локомотив” жамоаси мухлислари учун айтилган қўшиқни эшитганмисиз? ВИДЕО  9 13:48Обамеянг "Боруссия" машғулотларига қайтди  1

Виталий Денисов: "Пенальтини ура олмайман деб қўрқдим" Янгиликлар

Виталий Денисов: "Пенальтини ура олмайман деб қўрқдим"

Россиянинг "Спорт-Экспресс" газетаси мухбири Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисовдан интервью олди.
Ўзбекистон ЖЧ-2014 саралаши доирасида Иорданияга пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйди (8:9). Суҳбат ҳам айнан шундан бошланди.

– Терма жамоанинг муваффақиятсизлигини қандай қабул қилдингиз?
– Тўғрисини айтсам, ҳалиям буни унута олмаяпман. Пенальтидан мағлуб бўлиш икки карра оғир. Ўзимиз айбдормиз. Фаворит эдик, аммо ўйинни 11 метрли зарбаларга қадар олиб бордик. Бу эса лотерея.

– Қўшимча бўлимларда нима бўлди?
– Стадионда кутилмаганда чироқ ўчиб қолди. Айтишларича босимга дош бера олмаган кабел куйиб кетган экан. 15 дақиқача муаммони бартараф этишаётган вақтда биз захира ўриндиғи ёнида мураббийни гапларини эшитиб турдик.

– Нимага сиз зарба берувчи 5та футболчи орасида йўқ эдингиз?
– Мен бу борада у қадар тажрибали эмасман. Олдин "Днепр" сафида Украина кубоги доирасидаги "Александрия"га қарши ўйинда пенальти тепганман. Омадсиз чиққан. Ўшандан буён пенальти тепмай қўйгандим. Иорданияга қарши ўйинда ҳам тепишни истамагандим, аммо 7-бўлиб боришга тўғри келди.

– Ва гол урдингиз.
– Бутун қалбимни зарбага жойладим! Тўғриси тўп ёнига ишончсизлик билан бордим, гол ура олмайман деб қўрқдим.

– Ўйиндан сўнг кийиниш хонасида йиғлаганлар бўлдими?
– Атрофга қарамадим. Атайин душ тагида кўп турдим. Ўзимга келишга уриндим.

– Миржалол Қосимовнинг истеъфо берганини қачон билдингиз?
– Эртаси куни дўстим айтиб қолди. Ўзбекистон терма жамоасига ким мураббий бўлишидан хабардор эмасман.

– Терма жамоа билан бир нечта мамлакатларга боргансиз. Энг экзотик жой?
– Шимолий Корея. Пхеньянга борганимда ғалати ҳолатларга дуч келдим.

– Масалан?
– Стадиондаги эркаклар бир хил кулранг костюмларда, болалар мактаб формасида. Агар тўп кореяликлар тушса бақириб, қарсак чалишади. Агар тўп бизга тушса шундай жимлик бўладики, шамолнинг дарвоза тўрини тебратаётгани эшитилади.

– Шаҳарни айландингизми?
Қанақа сайр, нималар деяпсиз?! Меҳмонхонани тарк этиш мумкин эмас эди! Аэровокзал биносидан чиққанимда шокка тушдим.

– Нимага?
– Атига иккита чироқ ёниқ турганди. Биринчиси – магазин олдида, иккинчиси – терма жамоани кутаётган автобус тепасида. Бўлди. Аторф эса тим қоронғу эди. Айтганча, аэропортда ноутбук, телефонлар, айпадларни топширдик. Ҳаттоки плеер ни ҳам ўзи билан олиб юриш мумкин эмасди. Худога шукурки Тошкентга катта акамга телефон қила олдим. Биз ташқи дунёдан узилиб қолганимизни ҳавотир олмасликларини айтдим.

– Сизнинг отангиз, "Алания" ва "Пахтакор"нинг собиқ ҳимоячиси Геннадий Денисов ҳамон "Олмалиқ"да ишлаяптими?
– Ҳа, Игорь Шквиринга ёрдам бермоқда.


Александр КРУЖКОВ суҳбатлашди 

Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди
Бугун Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистоннинг...  435
"Реал" тарихда илк бор ўз майдонида "Вильярреал"га мағлуб бўлди "Реал" тарихда илк бор ўз майдонида "Вильярреал"га мағлуб бўлди
Испания чемпионати 19-туридан ўрин олган "Реал Мадрид" -...  380
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг