Винисиус: "Реал" мухлислари Роналдуга ўрганган, аммо энди бизда Беллингем бор"
		
		29 окт 2023 15:48
        Янгиликлар	
	 
				 
				Винисиус: "Реал" мухлислари Роналдуга ўрганган, аммо энди бизда Беллингем бор"
Баҳсда ҳисобни "Барселона" очганди. Бироқ мадридликлар футболчиси Жуд Беллингем 2та гол уриб, жамоасига ғалабани тақдим қилди.
"Реал"нинг 150-ғалабаси ҳақида
"Дунёнинг энг катта клубида, класикода бундай натижага эришиш нафақат бизга, балки, мухлислар учун ҳам жуда ёқимли. Майдонга тушганимизда исталган рақибни мағлуб қилиш мумкинлигини биламиз, бугун ҳам иккинчи бўлимда яхши ўйнадик, ўйинни назорат қилдик. Ғалаба қозонишимизни ва Жуд яна гол уришини билардим"
Камбек ва Беллингем ҳақида
"Ўйинни яхши бошлай олмадик, бироқ иккинчи тайм ўзимизни кўрсатдик. Қачонки "Реал" ўйнаётган экан, исталган дақиқада гол урилишини кутсангиз бўлади. Беллингем ўйинда катта ўзгариш қила олмоқда. Мухлислар Криштиануга ўрганишган, бироқ энди бизда Беллингем бор.
Таркибимизда ёш футболчилар жуда кўп ва улар билан фақатгина майдонда эмас, унинг ташқарисида ҳам биргамиз. Айнан шундай якдиллик сабабли майдонда бир-биримизни ташлаб қўймаймиз. Балки шу боис кўплаб ғалабаларга эришяпмиз", - деди Винисиус.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар