Винисиус Жуниор ва Родриго рақамларини алиштирди
12 июн 2023 15:29
Янгиликлар
Винисиус Жуниор ва Родриго рақамларини алиштирди
"Реал"нинг бразилиялик вингерлари янги мавсумда бошқа ўйин рақамларида ҳаракат қиладиган бўлишди.
"Қироллик клуби"ни Эден Азар тарк этгач, машҳур "7" рақами бўш қолганди. Баъзилар ушбу рақамни Мбаппега олиб қўйилиши ҳақида айтганди. Бироқ ундай бўлиб чиқмади. Жамоанинг етакчиларидан бирига айланиб бўлган Винисиус Жуниор янги мавсумда 7-рақамда ҳаракат қилади. Бразилиялик яна бир вингер Родриго эса ўзига 11-рақамни олди. Ўтган мавсумда бу рақам Марко Асенсиога тегишли эди.
Ўз навбатида, жамоанинг янги ҳимоячиси Фран Гарсия 20-рақамда тўп тепади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар