UZ

Сўнгги янгиликлар

"Вильярреал" 40 ёшли дарвозабон билан шартномани узайтиради Янгиликлар

"Вильярреал" 40 ёшли дарвозабон билан шартномани узайтиради

Томонлар ҳамкорликни давом эттиришади.

"Relevo" хабарига кўра, "Вильярреал" посбони Пепе Рейна билан келишувни узайтиради. Томонлар "1+1" схемаси бўйича янги битим имзолайди.

Испаниялик футболчи 2022 йилнинг ёзидан буён "сариқ сувости кемаси" сафида тўп тепади. Ўтган мавсумда 40 ёшли дарвозабон барча мусобақаларда 32 та ўйин ўтказиб, 8 марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Олдинроқ "Вильярреал" Хорватия терма жамоаси дарвозабонига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика