Виллиан Жозе “Барса”га ўтадими? "Реал Сосьедад” устози жавоб берди
12 фев 2020 21:58
Янгиликлар
Виллиан Жозе “Барса”га ўтадими? "Реал Сосьедад” устози жавоб берди
"Реал Сосьедад” бош мураббийи Иманол Альгуасиль жамоа ҳужумчиси Виллиан Жозенинг “Барселона”га ўтиши ҳақида хабарга муносабат билдирди.
Аввалроқ, 28 ёшли форвард ҳафта охирида каталонияликлар аъзосига айланиши ҳақидаги айтилган эди.
“Жозега таалуқли янглигим йўқ. Яқинда у “Атлетик”ка қарши ўйнаган эди. Албатта, Жозе "Реал Сосьедад”ни аниқ тарк этмайди дея олмайман аммо у буни қилади деб ҳам ўйламайман. Ҳозир эса Виллиан биз билан бўлишни истайди. Ўйлайманки, у мавсум охиригача клубда қолади. Хотиржамман, боиси, жамоада ишлар одатий режимда давом этмоқда. Жозе яна бир ҳафтани биз билан ўтказгани эса унинг ҳеч қаерга кетмаслигини англатади”, – дея сўзларини якунлаган мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар