Вилфрид Бони "Ал Иттиҳод" билан шартномасини бекор қилди
02 ноя 2020 21:00
Янгиликлар
Вилфрид Бони "Ал Иттиҳод" билан шартномасини бекор қилди
Ивуарлик ҳужумчи Вильфрид Бони Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клубини тарк этди.
Мухлисларга "Манчестер Сити" ва "Суонси Сити"даги фаолияти билан яхши таниш бўлган Бони жорий йилнинг январь ойида "Ал Иттиҳод" таркибига келиб қўшилган эди.
"Директорлар кенгаши билан келишган ҳолда шартномани бекор қилдик. Клуб ва мухлисларга миннатдорчилик билдирам. Жамоага энг яхши тилакларимни тилайман", - дейди 31 ёшли футболчи.
Ўхшаш янгиликлар
22:38
Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди 8
Фикрлар