UZ

Сўнгги янгиликлар

00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  11 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  12 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  21 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0

Виктор Кумиков: "Ютган ўйинимиздан ҳамиша қониқаман" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Ютган ўйинимиздан ҳамиша қониқаман"

“Андижон” – “Хоразм” (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков фикрларини билдирди.

  Ўйин тўлиқ назоратимиз остида ўтди, вазиятлар яратдик ва шунга яраша иккинчи голни ҳам уриш арафасида тургандик. Лекин ўтказиб юборилган гол бизга яна бир бор хушёрликни оширишимизни эслатиб қўйди. Ўйлайманки, керакли натижага эришдик. Менимча, яхши ўйин кўрсатиб, матонатли ғалабага эришдик. 

-  Сафарда “Хоразм”га 3:0 ҳисобида ютқазгандинглар. Бугун эса 2:1 ҳисобида ютдинглар. Ушбу натижадан қониқдингизми?

-  Бугунги ўйиндаги натижани назарда тутаётган бўлсангиз, албатта қониқдим. Ютган ўйинимиздан ҳамиша қониқаман. Одатда, доим журналистларимиз натижадан қониқишмайди. Кўрган бўлсангиз, бизда вазиятлар кўп бўлди. Ҳатто 5:0 ҳисобида ҳам ютишимиз мумкин эди. Икки марта тўп дарвоза устунига тегди, бир неча бор дарвозабон маҳорат кўрсатди. Бу тўплар нисбатига қараладиган Кубок ўйини эмас-ку, асосийси ғалаба қозондик. Ўрни келганда шуни таъкидлашим жоизки, “Хоразм” жуда яхши жамоа. Улар доим чиройли ўйин намойиш этишади. Биз уларни ютдик. Голгача ҳаммаси яхши эди. Афсуски, ўтказиб юборилган голдан кейин бироз  пала-партишлик юзага келди. Ўша голни ўзимиз олиб келдик, унгача улар дарвозамизга аниқ зарба ҳам йўлламаган эди. Агар бу гол бўлмаганида яна кўпроқ гол урган бўлардик. 

-  Нима сабабдан охирги дақиқаларда ўзгаришларга қўл урдингиз?

-  Захирада асосан тажрибаси кам ўйинчиларимиз бор эди. Асосий ўйинчиларимиз йўқ эди. Шерзод Эсонов терма жамоада, Азамат Исроиловда жароҳат бор. Бобур Давлатов ҳам сафдан чиққан. Шу боис ёшларга имконият беришга қарор қилдим. Асосий ишни бари тажрибали ёши катта ўйинчиларимиз ҳал қиляпти. Улар гол уряпти, 2:0 бўлиб турганда эртароқ  туширсак бўларди, аммо ўйинга қараб ўйинчи алмаштириш керак.

-  “Андижон” битта голни тушунарсиз ҳолатда ўтказиб юборди. Бу жараёнда нима бўлганди? Ҳозир ечиниш хонасида футболчилар билан гаплашдингизми?

-  Дарвозабон билан гаплашдим, у ҳеч нима демади. Илдар Маматказин кўли билан кўрсатди, бу вазиятда бошқа фикр билдиришим қийин. Бу вазиятда аниқ ўйнаш керак эди. Дарвозабон билан ҳимоячи бир-бирини тушуниши ва қандай ҳолат бўлишини олдиндан билишлари керак эди. Дарвозабон ҳеч нима демаса, ҳимоячи бошқача йўл тутиши лозим эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика