UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  63 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8

Виктор Кумиков: "Суперлигага чиқсак, табиийки бошқача ўйин қиламиз. Тезкор жамоа тузамиз" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Суперлигага чиқсак, табиийки бошқача ўйин қиламиз. Тезкор жамоа тузамиз"

Про лига 16-турининг қолдирилган “Машъал” – “Андижон” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Виктор Кумиков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида
- Жуда қийин ўйин ўтказдик. Сабаби 3 кун олдин Ўзбекистон Кубогида АГМК билан қийин учрашувни ўтказиб йўлга чиққандик. Қисқа муддат ичида бу ерга мослашиш осон эмас. Асосий мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Биринчи бўлимда яхши ўйин намойиш этдик. Иккинчи бўлим ўрталарида толиқиш сезилди. Ҳатто, ўйинчи алмаштиришлар ҳам ёрдам бермади. Асосийси, ҳисобни ушлаб қолдик.

- Ўйиннинг эрта бошланганига муносабатингиз қандай? Бу қўшимча қийинчилик туғдирдими?
- Жуда иссиқ бўлди. Гўёки, июнь ойидагидек. Сентябрда ҳаво бир мунча яхшироқ бўлади, деб ўйлагандик. Бундай ҳароратда ўз майдонимизда 5 та оғир ўйинларни ўтказдик. Охирги тур 10 сентябрда бўлади ва ўйин 19:00 га белгиланибди. Яхши, биз биринчи марта мана шундай вақтда ўйнаймиз экан.

- Ўйин давомида футболчиларингиз майдонда вақт чўзишгандек бўлди. Бунга фикрингиз қандай?
- Айтдимку, биз 3 кун олдин оғир ўйинни ўтказдик ва яна дарҳол йўлга чиқдик. Автобусда ярим кечаси юрдик. Бундай ҳолатда тикланиш қийин. Ўйин охирига қадар ҳисобни ушлаб қолишга мажбур бўлдик.



- Сиз олдин “Машъал”ни бошқаргансиз. Собиқ шогирдингиз Дилявер Ваниев қўл остингизда ўйнаган. Бугун шогирдингизни мағлуб этдингиз. Умуман олганда, “Машъал”ни эслаб турасизми?
- Ҳа, ўйиндан олдин ташқарида ўтириб эсладик. У вақтлардаги футболчилар, ҳозирги пайтдагилардан кучли эди. Айтайлик, улар ақлли ва тажрибали эдилар. Айтилган вазифаларни тўғри бажаришган. “Машъал”да энг зўр пайтларни ўтказганмиз. Баҳром Байжанович директор вазифасида ишлаган. Барчаси жойида бўлган. Ташкилий масалаларда ҳам ҳеч қандай муаммолар бўлмаган. Фақат майдонга чиқиб ўйнаш керак бўлган.

- Богдан Миличга кўп эътирозлар билдирдингиз. У ишончни оқладими?
- Ҳеч қандай эътироз билдирганим йўқ.. Ўйин давомида кўп югурди, чарчади. Натижада тўп йўқотишни бошлади. Шундан сўнг уни алмаштиришга қарор қилдим.

- Шаҳбоз Эркиновга кўрсатилган сариқ карточка асосли эдими? Фикрингиз қандай?
- Бу ҳолатни мен ҳам тушунмадим.

- Виктор Кумиков кучлими ёки “Андижон”ми?
-  Билмадим. Биз ўйинларимизни гоҳида зўр, гоҳида ёмонроқ ўтказяпмиз. Лекин ишонч билан биринчи ўринни эгаллаб турибмиз. Янада яхшироқ ўйнашимиз керак. Шундай бўлса-да, биринчи ўриндамизми, демак жамоа кучли, албатта, про лига учун. Суперлигага чиқсак, табиийки бошқача ўйин қиламиз. Тезкор жамоа тузамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика