Виктор Кумиков: "Рақиб фэйр-плейга риоя қилмади"
25 сен 2021 19:15
Янгиликлар
Виктор Кумиков: "Рақиб фэйр-плейга риоя қилмади"
- Ўйин ҳақида
- Ростини айтсам, кайфиятим йўқ. Икки жамоа ҳам кураш олиб боришди. Афсуски, иккинчи ўйиндирки, сўнгги сонияларда гол ўтказиб юборяпмиз. Пенальти қандай юзага келганини билмайман, палапартишлик рўй берди. У ҳолатда ҳамма қоидани бузди. 1:0 вақтида албатта, нариги томонга пенальти беришяпти. Бизга эса бундай эмас. Эмоцияга берилиб гапираётгандирман, бир оз хафаман.
- Жамоангиз дарвозабонининг ўйинидан қониқмадингизми? Эътироз билдирдингиз...
- Тўпни яқинимиздаги ҳудудга эмас, узоқроққа тепиш керак, шунинг учун эътироз билдирдим. Рақиб фэйр-плейга риоя қилмади. Футболчиларимиз тўпни қайтаришларига ишонишганди.
- Сизнингча, "Пахтакор" Қозоғистон премьер-лигасида ўйнаганида, тахминан қайси ўринни банд этган бўларди?
- Етакчилар қаторида юрган бўларди. "Қайрат", "Астана" каби жамоалар билан рақобатлашарди.
- "Андижон" футболчилари вақтни кўп чўзишди. Бу сизнинг топшириғингизмиди?
- Қайси мураббий "гол уриб, вақтни чўзинглар", дейди? Аксинча, мен уларга қарши ҳужумдан унумли фойдаланишни буюрдим.
- Қайси жамоалар Суперлигадан тушиб кетади деб ўйлайсиз?
- Асосийси, биз тушиб кетмайлик. Мени шу қизиқтиради.
- "Андижон" ўтган ўйинга нисбатан комбинацион ўйин кўрсатди...
- Қанча очко тўплаганимизни қаранг. Комбинацион футбол намойиш қила оламиз, аммо бизга очко зарур. Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашяпмиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар