UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

Виктор Жалилов: “Нафақат бронза, балки кумуш медаллари учун ҳам имкониятимиз бор” Янгиликлар

Виктор Жалилов: “Нафақат бронза, балки кумуш медаллари учун ҳам имкониятимиз бор”

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.





"Шиддатли, курашларга бой ва тенг ўйин бўлди. “Насаф” ҳар икки бўлимда бир нечта хавфли вазиятларни яратди, лекин улардан фойдалана олмади. Албатта, дарвозабонимиз мураккаб ҳолатларда жамоамизни қутқарди. Иккинчи бўлимда захирадан футболчиларни майдонга тушириш орқали ўйинимизни кучайтирдик. Қизил карточка ҳам ишимизни енгиллаштирди. Ўша вазиятдан кейин ўйинни назорат қилдик. Ва албатта, алмаштиришларни омадли тарзда амалга оширдик, кучга тўла футболчи майдонга тушиб, гол урди. “Насаф”даги чарчоқ аломатлари ҳам ўз сўзини айтди, шекилли. Айтганимдек, янги қўшилган кучлар ўйинни ҳал қилди", - деди Виктор Жалилов.

- Аввалги ўйиндан кейин легионерларни танқид қилгандингиз. Бугун эса улардан бири гол урди. Сизнингча, танқид уларга таъсир қилдими?

- Гап бизнинг танбеҳ беришимиз ёки танқид қилишимизда эмас. Кейинчалик хотиржам тарзда гаплашиб олдик, вазиятни тушунтирдик. Коста ўша ўйиндан кейин жароҳат олгани сабабли сўнгги иккита машғулотда қатнашганди, холос. Афтидан, ҳордиқ унга ижобий таъсир қилган, шекилли, захирадан ўйинга қўшилиб, бор кучини сарфлади. Умуман олганда, ҳа, танқидлар ҳам фойда беради, албатта.

- ФИФАнинг қарори ҳал қилиндими?

- Бу клубнинг иши. Мазкур масалада бир қанча сабаблар бор. Мени ортда қолган ишлардан хабарим йўқ. 

- Айни пайтда клубнинг сиз ва футболчилардан қарздорлиги йўқми?

- Мен мураббийман, бухгалтер эмас. Футбол борган сари проффесионаллашиб бормоқда. Бу борада муаммо йўқ. Наманган вилояти ҳокими “Навбаҳор” учун астойдил қайғуради, асосий жамоадан тортиб, ёшларгача эътибор қаратмоқда, ҳар тарафлама қўллаб-қувватламоқда. Ҳозир клубда йўлга қўйилган тизим босқичма-босқич самара келтиришига ишонаман. Нафақат “Навбаҳор”, умуман, вилоятда болалар-ўсмирлар футболи ривожи йўлида ўзига яраша пойдевор қўйилган.

- “Навбаҳор”нинг бронза медалларини қўлга киритиш борасидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Нафақат бронза, балки кумуш медаллар учун ҳам имконият бор. Турнир жадвалидаги жамоалар тўплаган очколарга қарасангиз, фарқ катта эмаслигини кўришингиз мумкин. Кетма-кет икки ўйинда ғалаба қозонганимиз учун 4-ўриндаги жамоа билан фарқни сезиларли камайтиришга эришдик. Мен учун асосийси, жамоа ўйини сифатли бўлсин, шундагина натижаларимиз яхшиланаверади.

- Самвел Бабаяннинг ҳам жамоага ёрдами тегяптими?

- Албатта. У билан биринчи марта бирга ишлаётганим йўқ. Натижалар ва жамоанинг ўйини ҳам унинг ёрдами тегаётганини кўрсатиб турибди, ижобий ўзгаришлар бор, “Навбаҳор” олдинга қадам ташламоқда.

- Мутахассис сифатида айтинг-чи, бугун “Насаф”га ғалаба қозониш учун нима етишмади?

- Омад етишмади. Қолаверса, Ўткир Юсупов бугун ажойиб ўйин кўрсатди. Ва албатта, қисқа муддатда кетма-кет ўйин ўтказишгани учун бироз чарчоқ ҳам панд берди, деб ўйлайман.

- “Навбаҳор” футболчилари бугун жуда қўпол ўйнади. Бу мураббийнинг кўрсатмасими ёки ўйиндан келиб чиқиб шундай йўл тутишдими?

- Футбол ҳозир контактларга бой бўлмоқда. Ҳеч ким атайлаб қўполлик ишлатмайди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика