UZ

Сўнгги янгиликлар

08:47Sofascore. 10 дақиқа ҳаракат қилган Шомуродов, 82 дақиқа ҳаракат қилган Довбик билан деярли бир хил баҳога лойиқ кўрилди  0 08:35Туркия чемпионати. "Башакшехир"да йирик ғалаба, Пёнтекдан хет-трик! (+мусобақа жадвали)  3 08:17"Кайсериспор" Отабек Шукуровни трансфер қилишга яқин  2 08:10А Серия. 3-турнинг марказий учрашувида ҳисоб очилмади, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  6 07:51Мбаппе ўзини "Реал"да Роналдунинг вориси деб ҳисоблайдими? деган саволга жавоб берди  1 07:24Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 06:45ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Бетис", Мбаппе ЛаЛигадаги биринчи голини урди  0 02:28Ла Лига. "Реал Мадрид" Мбаппенинг дубли эвазига "Бетис"ни мағлубиятга учратди  45 01:50Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лилль"ни мағлуб этди  1 01:46Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  4 01:42А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади, Шомуродов 82-дақиқада ўйинга қўшилди  25 01:25"Ман Сити" ўйинчисини "Бенфика"га ижарага берди  1 00:11Тен Хаг "Ливерпуль" (0:3)дан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 23:19Бир-икки, бир-икки...  11 22:40АПЛ. 3-турнинг марказий учрашувида Салаҳ ва Диас "Манчестер"ни "ёндиришди"  14

Виктор Жалилов: “Бизга иккита яққол пенальтини беришмади. Ҳакамлик устидан шикоят ёзишимиз керак” Янгиликлар

Виктор Жалилов: “Бизга иккита яққол пенальтини беришмади. Ҳакамлик устидан шикоят ёзишимиз керак”

Coca Cola Суперлига 14-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” (1:0) учрашувидан кейин жамоамиз бош мураббийи Виктор Жалилов учрашув ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Ҳар икки жамоа учун оғир ўйин бўлди. Кескин курашларни кўрдик. Одатда, бундай баҳсларда ягона хато ва биргина гол учрашув тақдирини ҳал қилади. Ташаббус қайсидир жамоа томонида бўлди деёлмайман. Жиззахликлар гол ургач, ҳимоядан ўйин ташкил этишга уринишди, биз эса ҳужумда имкониятларимиздан фойдаланишга ҳаракат қилдик. VAR'нинг нима учун қўлланаётганини тушунмадик, яққол иккита пенальти бор эди. Биринчи бўлимда футболчимиз жарима майдончаси ичида тўп билан бўлиб турганда, унинг оёғини босиб олишди. Иккинчи бўлимда футболчимиз бўш дарвозага тўпни йўллаганда, ҳимоячи тўпни қўли ёрдамида тўсиб қолди, бу вазиятда пенальти ва карточка кўрсатилиши керак эди. Лекин бу вазиятни умуман кўриб чиқишмади, тушунмадик, унда VAR'нинг нима кераги бор? Видеоёзувларни кўриб чиқдик, муҳокама қилиш керак.

Умуман олганда, Азим Аҳмедовнинг жароҳати сабаб алмаштиришга қўл уришга мажбур бўлдик. Ўйин борасида футболчиларимизга эътирозим йўқ, барчалари натижага эришиш учун борларини бериб ҳаракат қилишди. Нима ҳам дердик, бундай рақибга қарши янада яхшироқ ўйнаш керак. Афсуски, “Сўғдиёна” бу мавсум биз учун энг ноқулай рақиб бўлди. Лекин жамоамиз Жиззах жамоасидан ёмон ўйнамади ва мағлубиятга лойиқ эмасди, - дейди Жалилов.

- Ҳакамлик бўйича эътироз билдирдингиз. “Навбаҳор” ўйиндан кейин ҳакамлик борасида эътироз ёзадими?
-
Бизнинг фойдамизга иккита яққол пенальти белгиланмаганини инобатга олсак, бу борада муносабатимизни билдиришимиз керак. Тўп дарвозага кириб кетаётганида қўл билан қайратилса пенальти белгиланади.

- Иккинчи бўлимда “Навбаҳор” икки-учта яққол хавфли вазиятларда гол уролмади. Бунга сабаб ҳужумчиларнинг салоҳияти етишмаслигими ёки омадсизликми?
- Бугунги ўйинда ҳужумчимиз Иброҳим Ғанихонов мазаси йўқлиги учун қатнашолмади. Ўринбоев ҳам учрашув давомида бошидан жароҳат олди ва мияси чайқалди. Шу боис, ҳужумдаги салоҳиятимиз бироз пасайди. Шунга қарамай, бир нечта голли вазиятларни яратдик. Балки, омад ҳам келмагандир. Ва албатта, рақибнинг ҳам яхши ҳимояланганини айтиш жоиз.

- Мавсум бошида жамоа чемпионликни мақсад қилганди. Ҳозир эса турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. ОЧЛ йўлланмаси ўрни билан 10 очколик фарқ бор. Агар вазиятга реал қарасак ҳозир вазифа қандай?

- Вазифа турнир жадвалидаги вазият ва жамоанинг ҳолатига қараб белгиланади. Аввалги мақсадимизни ҳеч ким ўзгартиргани йўқ. Олдинда иккинчи давра ўйинлари бор, бугун давранинг биринчи учрашувини ўтказдик. Кўряпмиз, бошқа жамоалар ҳам очко йўқотишмоқда. Масалан, "Қизилқум" ҳам аутсайдер билан очколарни йўқотди, бошқалар ҳам шундай. Очколар фарқи катта эмас, таслим бўлмаймиз, астойдил курашамиз ва ўз очколаримизга эга бўламиз.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика