UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  1 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  1 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  2 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  10 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  2 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  41 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  9

Виктор Жалилов: "Ҳужумда муаммоларимиз бор" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Ҳужумда муаммоларимиз бор"

Coca Cola Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида дастлаб "лочинлар" бош мураббийи Виктор Жалилов қатнашиб, ўйин ҳақидаги фикрларини билдиради.

"Ҳозирда барча ўйинлар оғир кечмоқда. Биринчи бўлимда "Бунёдкор", иккинчи бўлимда эса "Навбаҳор" яхши ўйнади. Иккинчи таймда амалга оширилган ўзгаришлар ўйинимизни рақиб майдонига кўчирди, натижада бўлим давомида устунликка эришдик. Вазиятлар яратдик, лекин улардан фойдалана олмадик, биргина гол барчасини ҳал қилди. "Бунёдкор"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман.

Албатта, ўйинни таҳлил қиламиз, биринчи бўлимни ёмон ўтказганимиз сабабларини батафсил ўрганамиз. Айрим футболчиларга фаоллик етишмади, улар кўп хатоларга йўл қўйди. Учрашувни чуқур таҳлил қилишимиз керак. Футбол шунақа, биргина гол барчасини ҳал қилади. 

Аввалги учрашувларда ҳам айтгандим, ҳужумда муаммоларимиз бор. Таркибимизга қўшилган футболчилар ўйинни кучайтиришига умид қилгандик. Умуман олганда, ҳужумчилар муаммоси кўпчиликда бор. Кам сонли клубларгина ҳужумдаги фаоллиги билан мақтаниши мумкин. Кўрикда қатнашганлар ишончимизни оқламади.

Бизга ҳам жамоанинг бундай ҳолатга тушиб қолгани ёқмаяпти. Машғулотларда айрим футболчилар ўзларини яхши кўрсатишади, ўйинларда эса аксинча бўлмоқда. Бугун ҳам иккинчи бўлимда бир нечта вазиятлар яратдик, лекин қаердадир маҳорат, қаердадир омад етишмаяпти. Футболчиларимиз қулай вазиятга чиқиб бориб ҳам дарвоза томон зарба беришмаётгани уларга маҳорат етишмаслигидан дарак беради. Албатта, бу бизнинг муаммомиз. Қолаверса, "Бунёдкор" ҳам тартибли ҳимояланди, айнан шунинг эвазига натижани сақлаб қолишни уддалашди", — дейди Виктор Жалилов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика