"Вест Хэм" Ориги билан шартнома имзолаши мумкин

Alisher
9 авг 2021, 14:56
"Ливерпуль" форварди Дивок Ориги фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттириши мумкин.

26 ёшли бельгиялик футболчига Лондоннинг "Вест Хэм" клуби қизиқиш билдирмоқда.

"Ливерпуль" ўйинчини 17-24 млн еврога сотишга тайёр.

Ориги ўтган мавсум 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди. Transfermarkt ўйинчини 12 млн еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football Insider