UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  0 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  13 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  167 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  7 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Веско Стешевич: "Қачонки сиз 4та гол урар экансиз, демак ғалабага муносиб ҳисобланасиз" Янгиликлар

Веско Стешевич: "Қачонки сиз 4та гол урар экансиз, демак ғалабага муносиб ҳисобланасиз"

ОКМК - "Металлург" (2:4) учрашувидан сўнг матбуот анжуманида бекободликлар бош мураббийи Веско Стешевич фикрлари билан ўртоқлашди.

ОКМК

Хуршид Ғиёсов - 35', Акром Комилов - 64'

Суперлига. 19-тур

23/09/2023, 18:00

4
:
2
Тугади

Металлург

Реза Яздандўст - 23', Шаҳзод Убайдуллаев - 27', Шаҳзод Убайдуллаев - 48', Забиҳилло Ўринбоев - 80'

45'
90'
35'  Хуршид Ғиёсов
46'  Миржамол Қосимов (Ойбек Рустамов)
63'  Рубен Санчез (Акром Комилов)
64'  Акром Комилов
64'  Хуршид Ғиёсов
84'  Анзур Исмоилов (Сардор Раҳмонов)
84'  Мартин Боаке (Миржаҳон Мираҳмадов)
23'  Реза Яздандўст
23'  Сардор Абдураимов
27'  Шаҳзод Убайдуллаев
48'  Шаҳзод Убайдуллаев
48'  Забиҳилло Ўринбоев
53'  Реза Яздандўст
75'  Реза Яздандўст (Худойшукур Сатторов)
75'  Шаҳзод Убайдуллаев (Далер Шарипов)
80'  Забиҳилло Ўринбоев
80'  Шаҳзодбек Ғофурбеков
90'  Искандар Шайкулов
90'  Шаҳзодбек Ғофурбеков
90'  Шаҳзодбек Ғофурбеков
90'  Шаҳзодбек Ғофурбеков
90'  Сардор Абдураимов (Беҳруз Шодмонов)
90'  Забиҳилло Ўринбоев (Дамир Темиров)

"Биринчи ўринда рақибга ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман. Уларда бугун айрим нарсалар ўхшамади. Биз эса муҳим ғалабани қўлга киритдик. ОКМК мухлислари учун бу ёқимсиздир. Лекин ўйин ёмон ўтмади. Режамиз биринчи бўлимда иш берди, 2та чиройли гол урдик. Иккинчи бўлим бошида эса устунликни ОКМКга бериб қўйдик, деб ўйлайман. Шунга қарамай ёмон ўйнамадик, яна гол уришимиз мумкин эди. Йигитлар ҳаракат қилишди. Рақиб зарбаларини блоклай олишди. Қачонки сиз 4та гол урар экансиз, демак ғалабага муносиб ҳисобланасиз",- дейди Веско Стешевич.  

- "Металлург" айнан ОКМКга қарши бошқача "настрой" қилади...

- Сиз буни мендан яхши биласиз. Биз ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўрамиз. ОКМК ва "Металлург" ўртасида яхши принципиаллик бор. Бу эса албатта футболнинг фойдасига ишлайди. Агарда бундай бўлмаганида бугун чиройли ўйин кўрмаган бўлар эдик

- Бектемир Абдуманноновга нима бўлди?

- У ўринбосарлар жамоасида шуғулланмоқда. 

- Сабаби нима?

- Буни ҳозир батафсил айтишни истамасдим. Бу клубнинг ички иши.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика