UZ

Сўнгги янгиликлар

09:01Гвардиола Ҳусановнинг ўйнига юқори баҳо берди  0 08:33АПЛнинг жорий турида ушбу кўрсаткич бўйича Ҳусанов тенгсиз!  2 08:00Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  3 07:18Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Ливерпул»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  6 07:02Бурчак зарбасидан гол ва ассистлар. Неймар «Сантос»га йирик ғалабани тақдим этди  2 02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1 02:39А Серия. Влаховичнинг голи меҳмонда "Ювентус"га ғалаба тақдим этди  0 00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  0 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  7 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  2 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  181 23:00U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўз юришини чорак финалда тўхтатди  12 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  1

Веско Стешевич: "Ўйин қийин бошланди. Ўнинчи дақиқалардан сўнг ўзимизга келдик" Янгиликлар

Веско Стешевич: "Ўйин қийин бошланди. Ўнинчи дақиқалардан сўнг ўзимизга келдик"

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Металлург" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Веско Стешевич матбоут анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

- Ўйин қийин бошланди. Бироқ, ўнинчи дақиқалардан сўнг ўзимизга келдик. Вақт ўтган сари майдон марказини эгаллаб бордик ва бир қанча хавфли қарши ҳужумлар ташкил қилдик. Пенальтидан гол урдик. Биринчи бўлимда яна вазиятлар бўлди. Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошладик. Иккита жуда чиройли гол киритдик. Бундан сўнг эса бизда қилиниши керак бўлган ўзгаришлар амалга оширилди. Албатта, биз ғалабани сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Бу биз учун жуда муҳим эди. Бироз вазиятни қўлдан чиқараётгандек кўриндик, аммо шу ҳолатда ҳам бизда ажойиб вазият бўлди. Убайдуллаев бугун гол ура олмаганидан афсусдаман. Унинг 90 дақиқа давомидаги меҳнати тақсинга сазовор. Ғалаба бизга жуда керак эди. Ўйлайманки, биз бунга лойиқ эдик. "Сўғдиёна"ни ҳам эътироф этмоқчиман. Уларда яхши жамоа шаклланган. Мураббий ҳам жуда яхши иш олиб бормоқда. Келажакда уларга омад тилайман. Биз ҳам умид қиламанки, олдимизга қўйган вазифани уддалаймиз. 

- Ҳозирча Суперлигада энг кўп гол ўтказган жамоа "Металлург" бўлиб турибди. Марказий ҳимоядаги 3 нафар легионернинг ўйинидан қанчалик мамнунсиз?

- Бугунги ўйиндан кейин бу мавзуни муҳокама қилиш бироз ғалати бўлади. Бугун биз ғалаба қозондик. Марказий ҳимоячиларимиз ҳам бугун ажойиб ўйин кўрсатишди, назаримда. Дастлабки, 10 дақиқани ҳисобга олмаганда, улар берилган вазифани аъло даражада уддалашди. Шу сабаб ҳам мен уларнинг ўйинини ҳозир муҳокама қилишни унчалик ҳам тўғри деб билмайман.

- Абдуманнов ва Неъматжонов каби ёш ҳужумчилар сўнгги ўйинларда майдонда кўринишмаяпти. Уларни яна қачон таркибда кўришимиз мумкин бўлади?

- Уларда жароҳат бор. Тикланиш жараёни давом этмоқда. Неъматжоновда Жаҳон чемпионати пайтида орттириб олинган жароҳат бор. Ўша жароҳат ҳозирда уни безовта қилмоқда. Бизда бир неча кун бор. 6 сентябрдан бошлаб яна тайёргарликни бошлаймиз. Кўрамиз, уларнинг ҳолати қандай бўлади.

- Ушбу ўйин Бекободдаги охирги ўйин эди. Жамоа уй ўйинларини энди Олмалиқ шаҳрида ўтказади. Бу мураббий сифатида сизга қандай қийинчиликлар туғдириши мумкин?

- Мураббийга фарқи йўқ. Менимча, бу бутун жамоага, футболчиларга бироз қийинчилик туғдириши мумкин. Сабаби, биз мухлисларни хурсанд қилишимиз керак. Улар ҳар доим жамоани қўллаб-қувватлашади. Табиийки, бошқа майдонда мухлисларимизнинг ўрни билинади. Аммо биз ишонамизки, жамоа тўғри йўлдан кетяпти. Уй ўйинларимизни қаерда ўтказмайлик, бугунгидек ўйин кўрсатсак, ҳаммаси яхши бўлади. Мухлислардан биз қаерда ўйнамайлик, қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика