UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  1 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  2 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  6 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  4 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  5 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  5 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  2 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  8 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  8 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  18 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1

Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди" Янгиликлар

Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Металлург" – "Навбаҳор" (1:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Веско Стешевич матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Сўзимни ўйинчиларимизни мақташ билан бошламоқчиман. Улар бугун жанг қилишди ва Суперлиганинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши дуранг қайд этишди. Ўйинни ёмон бошламагандик. Дарвозамизга гол урилганда "Навбаҳор" ҳужумчиси класс кўрсатди, аммо у ерда менимча қўполлик бор эди. Бу вазият ўйинимизга таъсир ўтказди. Иккинчи бўлимда биз ҳисобни тенглаштириш учун босим қилдик ва ўз ниятимизга етдик. 

- "Навбаҳор"га қарши яхши тайёргарлик кўрганингиз сезилди. Дурангдан қониқдингизми?

- "Навбаҳор" ва бизнинг жадвалдаги жойлашувимиздан келиб чиқсак, албатта қониқтирди. Яна қайтараман, "Навбаҳор"нинг биринчи голи инобатга олинмаганда, балки ҳисоб бошқача кўриниш оларди. Ўйин бошида ўша гол ўйинимизга таъсир ўтказди. "Навбаҳор" жуда кучли жамоа ва уларга омад тилайман. Бироқ, бизнинг ўйинчилар эркакчасига ўйин кўрсатишди. Ғалаба қозона олмаган бўлсакда, улар мақтовга лойиқлар.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика