Веско Стешевич: "Кубокда ҳар ўйинда ижобий натижа қайд этишни мақсад қилганмиз"
12 апр 2024 22:25
Янгиликлар
Веско Стешевич: "Кубокда ҳар ўйинда ижобий натижа қайд этишни мақсад қилганмиз"
Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган "Металлург" - "Сирдарё ФА" (5:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида
- Бугун Биринчи лига клубига қарши ўйнадик. Албатта, натижа биз учун ижобий кўриниш ҳосил қилди, 5 та гол урдик. Кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатишга бўлган тинимсиз ҳаракат рақибнинг футболга профессионал ёндашувини кўрсатади.
- Кубокда жамоанинг мақсади қандай?
- Навбатда "Дўстлик" билан ўйнаймиз. Ҳозирги мақсадимиз ҳар бир учрашувда ғалабага эришиб, гуруҳ босқичидан муваффақиятли чиқиш.
- Забиҳилло Ўринбоев қачон сафга қайтади?
- Бу биз учун катта йўқотиш. Ўринбоевнинг жароҳати сабаб режаларимизга ўзгартириш киритишга мажбур бўлдик. Биз уни сафга қайтишига умид қилаяпмиз.
Ўхшаш янгиликлар
19:06
Эрон. "Фулад" қўшиб берилган дақиқадаги гол эвазига ғалаба қозонди. Ўткир Юсупов тўлиқ ўйнади 3
21:35
"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" янги мавсум учрашувларини шартли равишда ўз майдонларида қабул қилишади 5
Фикрлар