UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6

Веско Стешевич: "Ҳақиқий эркакча футбол гувоҳи бўлдик ва дуранг адолатли натижа бўлди" Янгиликлар

Веско Стешевич: "Ҳақиқий эркакча футбол гувоҳи бўлдик ва дуранг адолатли натижа бўлди"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Андижон" - "Металлург" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Жанговар ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам курашди. Тўғри, ўта сифатли баҳс гувоҳи бўлмаган бўлсак ҳам, аммо курашларга бой эркакча футбол бўлди. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита хавфли вазиятга эга бўлдик. Иккинчи бўлимда эса гол урдик, аммо кейин рақиб босими бардош бера олмадик ва гол ўтказиб юбордик. Дуранг ҳақли натижа бўлди. Бугун ҳақиқий футбол байрами бўлди.

- Дарвозабон Раҳимжон Давроновнинг соғлиғи қандай? Дарвозабонингиз ўйин вақти оёғини синдириб олганидек вой-дод қилди.

- Ўйиндан сўнг уни кўрганим йўқ. Лекин кийиниш хонамизга тез ёрдам ходимлари келгани йўқ. Менимча ҳаммаси жойида

- "Металлург"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси давом этмоқда, аммо жамоа ўйиндан ўйиндан ўсмоқда. "Пахтакор"га қарши жамоа ёмон ўйнамаганди. "Қизилқум"га қарши кечган учрашувда эса пенальти ва иккинчи бўлимдаги устунлик. Бугун ҳам жамоангиз дуранг қайд этди. Сўнги баҳсларда жамоангиз намойиш этаётган ўйинга баҳо берсак. Жамоангизнинг узоқ кутилган ғалабаси яқинми?

- Фикрингизга қўшиламан. Биз ўйин сифатини яхшилаб бормоқдамиз. Сизнинг холис фикрингиз шундай бўлса, демак биз ўсишга эришибмиз. Ўтган ўйинларда ўзингиз кўрдингиз. "Қизилқум"га қарши нафақат амалга оширилмаган пенальти, балки Далер Шариповда бўлган бир нечта хавфли имконият. Бугун Шарипов гол урди. Айрим бир жиҳатларда бироз омадимиз келмаяпти. Бугун ҳам ёмон ўйнамадик. Ғалабамиз яқинлигига ишонаман.

- Биринчи турдан сўнг Забиҳилло Ўринбоев апрель ойида сафга қайтади деган эдингиз. Янги ҳарид қилинган ҳужумчи Жоржевичга ишонч билдирмаяпсиз. Бугун у фақатгина иккинчи бўлимда майдонга тушди. Ўринбоевнинг йўқлиги жамоангиз ташкил этаётган ҳужумларнинг самаралигига таъсир ўтказмоқда. Ўринбоев қачон сафга қайтиши ҳақида маълумот берсангиз ва янги ҳужумчига нега ишонч билдирмаяпсиз?

- Ўринбоев оғир жароҳат олди. Тахминан 10 кунлардан сўнг у жамоавий машғулотларга қайтиши кутилмоқда. Биз Жоржевични ҳам, Бойдуллаевни ҳам ва Шариповни ҳам ҳужумда синаб кўрмоқдамиз. Жоржевичга ҳали вақт керак. Унга ҳали етарлича имконият бераман. Футболчининг спорт ҳолатига қараб таркиб танлаймиз.





Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика