Верратти бугун "Ал Араби" билан шартнома имзолайди
11 сен 2023 16:52
Янгиликлар
Верратти бугун "Ал Араби" билан шартнома имзолайди
"Пари Сен-Жермен" ва Италия термаси ҳужумчиси Марко Верратти фаолиятини Қатарнинг "Ал Араби" клубида давом эттиради.
Футболчи Дохада ва бугун барча ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Трансфер суммаси 45 миллион еврони ташкил қилади. Трансферни якунлаш учун футболчи Италия термаси чақирувини рад этди.
Верратти ПСЖ сафида 2012 йилдан буён ҳаракат қилиб келади. Унинг ҳисобида 416 ўйинда 11 та гол ва 61 самарали узатма, 142 та карточка (141 та сариқ ҳамда 1 та қизил) мавжуд. Ўтган мавсум 38 та ўйинда майдонга тушди ва 15 та карточка (14 сариқ ва 1 қизил) олди.
"Transfermarkt" 30 ёшли футболчи трансферини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар