Вератти ПСЖнинг "Челси"га қарши учрашувини ўтказиб юбориши мумкин

Aslanov Jasurbek
5 фев 2016, 16:10
ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Вератти жароҳат олди ва номаълум муддатга сафдан чиқди.

Маълум бўлишича, футболчи шикастланиш туфайли "Марсель"га қарши Франция чемпионатининг 25-тур баҳсини ўтказиб юборади ва "Челси" билан Чемпионлар лигасининг 1/8 финал ўйинида ҳам майдонга туша олмаслиги мумкин.

23 ёшли ўйинчи "Лорьян"га қарши баҳсда парижликларнинг қайдномасига киритилмаган эди. ПСЖ - "Челси" учрашуви 16 феварль куни бўлиб ўтади.

Вератти жорий мавсумда Франция чемпионатининг 15 учрашувида майдонга тушиб, 2 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe