

"Англия жисмоман жуда кучли терма жамоа. Уларда техникаси кучли футболчилар ҳам жуда кўп. Улар финалга лойиқ эдилар.
Пенальти берган ҳакам жуда сахий экан. Мен бундай қилмаган бўлардим. Бу жуда муҳим гол эди ва охирида финал тақдирини ҳал қилди.
Финал Англия майдонида бўлади. Аммо, биз ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба қозонишни истаймиз. Финалда инглизлар билан ўйнаётганимиздан мамнунмиз. Бу тарихий финал бўлади", -деди Марко Вератти.



