Вератти: "Мақсадимиз - Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш, ПСЖ Францияда барча совринни қўлга киритди"

Aslanov Jasurbek
20 авг 2016, 16:41
ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Вератти Франциядаги ҳаётидан мамнун.

"Сўнгги икки йил давомида ПСЖ Францияда барча совринни қўлга киритди. Бундан кўпроғини қўлга киритиш қийин. Энди асосий мақсад - Чемпионлар лигасидаги ғалаба. "Бавария", "Реал" ёки "Барселона" даражасида бўлишимиз учун бизга доимо бирор нарса етишмайди.

"Ювентус" қизиқишига тўхталадиган бўлсам, кетиш ҳақида гапирмаганман. Шартномани узайтирганим бунинг тасдиғи. ПСЖда ўйнамоқчиман" - дейди Вератти.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport