Венгер: "Озил ва Алексис "Арсенал" билан янги шартнома тузади деб ўйлайман"

Aslanov Jasurbek
12 авг 2016, 17:18
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер жамоа ярим ҳимоячиси Месут Озил ва ҳужумчиси Алексис Санчеснинг бошқа клубга ўтиши борасидаги маълумотлардан ҳавотирда эмас.

"Мухлисларимиз ҳавотир олмаса ҳам бўлади. Озил ва Санчес музокараларида ўсиш бор, аммо бу узоқ вақт давом этадиган жараён. Уларнинг шартномалари яна 2 йилга мўлжалланган. Ҳозир трансфер бозори муҳимроқ. Шартномалар одатда трансфер ойналаридан ташқарида узайтирилади. Аммо улар келишувни узайтиришади деб ўйлайман" - дейди Венгер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal