

"Mirror" хабарига кўра, 27 ёшли футболчининг хизматларига ПСЖ томонидан қизиқишлар пайдо бўлган. Уни Франция жамоасига "Арсенал"нинг собиқ устози Арсен Венгер таклиф қилгани айтилмоқда. Бу мавсумда Рэмзи 16 ўйинда 1 гол урди ва 4 голга ассистентлик қилди.
Айни дамда "Бавария" ҳам уэльсликни ўз сафига қўшиб олиш учун ишларни давом эттирмоқда.



