UZ

Сўнгги янгиликлар

07:49Роналду: «Винисиус «Олтин тўп»ни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди»  6 03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  1 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  6 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  3 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  19 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1

Вазирлар Маҳкамаси қарори ижроси, “Истиқлол”нинг кейинги тақдири, вилоятда клублар сони оширилиши. Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев билан суҳбат Янгиликлар

Вазирлар Маҳкамаси қарори ижроси, “Истиқлол”нинг кейинги тақдири, вилоятда клублар сони оширилиши. Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев билан суҳбат

Хўш, ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси юзасидан жойларда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Худудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 22 май кунги 311-сон Қарори қабул қилинди. 

Хўш, ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси юзасидан жойларда қандай ишлар амалга оширилмоқда? Биз ушбу масала юзасидан Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев билан суҳбатлашдик.

- Носир ака, хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг “Худудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 22 май кунги 311-сон Қарори қабул қилинди. Мазкур қарор ижроси юзасидан Фарғона вилоятида қандай ишлар амалга оширилмоқда?
- Аввало муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг спортга, хусусан футболга бўлган эътибори барчамизга бирдек қувонтиради ва катта масъулиятларни юклайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Худудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 22 май кунги 311-сон Қарори қабул қилиниши худудий футбол ассоциацияларига янада кенгроқ имкониятларни тақдим этади. Очиғини айтганда, бу каби ҳукумат даражасидаги ҳужжатлар ҳали бизда қабул қилинмаган эди. Мазкур ҳужжатларда футболга шу қадар катта эътибор берилганки, масалан бир ёш болакайнинг мактабгача таълим муассасасидаги фаолиятидан бошлаб то келажакда профессионал футболчи бўлиб етишишигача бўлган давр батафсил тушунтириб берилган. Бу ўз-ўзидан футболда тизим ишлаши лозимлигини, айтиб ўтганимдек, бола мактабгача таълимдаёқ футболга қизиқа бошласа, кейинчалик умумтаълим мактабида, сўнгра БЎСМда, ўз келажагини футболда кўраётган бўлса, албатта футбол маҳорат мактаблари(академия)да таҳсил олиши кераклигини кўрсатади. Ҳақиқатдан ҳам футболда тизим ишлайдиган бўлса, биринчи навбатда болалар футболи ривожланади, ўзбек футболининг пойдевори мустаҳкам бўлади.



Барчамизга маълум, эндиликда худудий футбол ассоциациялари маҳаллий ҳокимликлар кўмаги остида бюджет маблағларидан молиялаштирилади, моддий-техника базалари таъминланади. Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниев футболга бефарқ бўлмаган инсон. Кўпчилигимиз яхши биламиз, у киши ҳам аслида спортчи ҳисобланади. Шахсан мени вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти лавозимида фаолият бошлашимга ҳам айнан Шуҳрат Мадаминович сабабчи бўлганлар. У киши мени ёнига чақириб, мана озми кўпми, футбол ичида юрибсан, мамлакатимиз даражасида танилган футболчи бўлиб етишдинг, энди ана шу тажрибаларни ёшларга ўргатиш, вилоят футболи ривожига ўз ҳиссангни қўшиш вақти етиб келди деб айтиб ўтгандилар. Албатта, мен бу ишончни оқлашга астойдил ҳаракат қиламан.Ўз навбатида бошқа вилоятлар футбол ассоциациялари фаолиятига ҳам назар ташласак, масалан Андижонда Бекзод Каримов, Наманганда Шуҳрат Мирхолдиршаев, Сирдарёда Рустам Қодиров, Хоразмда Мақсуд Каримовлар вице-президент сифатида фаолият олиб бормоқдалар. Футбол бу - бизга бегона касб эмас, футболни ичида ўсдик, катта тажриба тўпладик.

Республикамиз миқиёсида қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида тезкорлик билан вилоятимиз ҳокимининг қарорлари қабул қилинди. Шуни алоҳида таъкидлаш ўринли бўлардики, вилоятимиз ҳокими Шуҳрат Ғаниев бизни, хусусан Фарғона футболи ривожи учун ҳаракат қилмоқда, бевосита қўллаб-қувватламоқда. Амалга оширилаётган ишларга яққол мисол тариқасида айтиш мумкинки, вилоятимиз ҳокими ташаббуслари билан Фарғона вилояти футбол ассоциациясига жами 4 гектардан зиёдроқ худудни қамраб олган “Футбол маркази” биноси фойдаланиш учун тақдим этилди. Мазкур марказда анжуманлар зали, футзал майдони, 4 та футбол ўйнаш учун сунъий қопламали майдонлар, шунингдек, вилоят футбол ассоцияциаси мутахассислари меҳнат фаолиятларини олиб боришлари учун алоҳида хоналар мавжуд. Амалга оширмоқчи бўлган режаларимиз қаторида келажакда ушбу марказни кўнгилочар масканга айлантириш масаласи турибди. Ушбу марказ вилоят аҳолисини спортга жалб этиш, соғломлаштириш маскани сифатида шаклланади. Бундан ташқари марказ жойлашган худуддаги маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳам музокаралар ўтказдик. Ушбу музокаралардан мақсадимиз маҳаллий ёшларни футболга кенг жалб қилиш, футболнинг оммавийлигини ошириш каби вазифалардан иборат.Хусусан таниқли собиқ футболчилар Анвар Бердиев, Иқбол Акрамов, Мансур Саидовлар билан футбол тўгаракларни ташкил этиш бўйича ўзаро келишувга эришдик. Юртимизда коронавирус пандемияси бартараф этилиши билан мазкур тўгараклар ўз фаолиятини бошлайди.

- Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 май кунги 311-сон Қарорига кўра, эндиликда ҳар бир туман ёки шаҳарда ўз стадионига эга бўлган футбол клуби мавжуд бўлиши ҳақида алоҳида банд мавжуд. Ушбу банд ижросини таъминлаш бўйича вилоятда қандай ишлар амалга оширилмоқда?
- Вазирлар Маҳкамасининг ушбу Қарори ижросини таъминлаш бўйича, вилоятимиз ҳокимининг 137-сонли Қарори қабул қилинди ва бу зиммамизга катта масъулиятли вазифаларни юклади. Фарғона вилоятида жами 19 та туман ва шаҳар мавжуд. Ҳозирги кунда вилоятимиз биринчиликларида иштирок этиб келган 14 та жамоа бор бўлса, биз бу борада ишлаб, уларнинг сонини 20 тага етказиш бўйича ҳаракат қилмоқдамиз. Нега 20 та демоқдамиз? Чунки масалан Олтириқ туманини ўзида 2-3 та рақобатбардош футбол клуби бор, ўйлаган мақсадларимизни тўлиқ амалга ошира олсак, вилоятимиз биринчиликларида иштирок этадиган жамоалар сони 25 тадан ортиши ҳа мумкин.

Биласиз, вилоятимизда “Ҳоким кубоги”, “Прокурор кубоги” каби оммавий футбол мусобақалари ўтказиб келинади. Режамизга кўра, жорий мавсумдан эътиборан улар қаторига “Фарғона вилояти футбол ассоциацияси кубоги” мусобақаси ҳам қўшилиши керак эди. Ҳозирда мавжуд шароитдан келиб чиқиб мазкур масала бўйича ишлаяпмиз, насиб бўлса албатта амалиётга татбиқ этилади.



- Вилоят футбол ассоциациясининг ОАВ билан ишлаш холати қандай? Ижтимоий тармоқларда саҳифалари борми? Шунингдек, 2-лига мусобақларини маҳаллий телевидениеларда ёритиш бўйича ишлар олиб борилмоқдами?
- Албатта, вилоят футбол ассоциацияси ОАВ вакиллари билан узвий алоқада бўлгани холда иш олиб боради. Бизнинг телеграм, фейсбук, ютуб каби ижтимоий тармоқларда расмий саҳифаларимиз мавжуд ва уларда вилоятимиз ва ўзбек футболига оид янгиликлар, видеороликлар мунтазам жойлаб борилмоқда. Шунингдек, 2-лига учрашувларини вилоят телевидениеси орқали ёритиб бориш бўйича музокаралар ўтказиб, бу борада келишувга эришганмиз.

- Айни вақтда ЎзПФЛ томонидан ташкил этиладиган лигаларда Фарғона вилоятидан жами 4 та клуб иштирок этмоқда. Суперлигада “Қўқон-1912”, ПРО-Лигада “Нефтчи”, “Истиқлол” ва “Турон” жамоалари. Ушбу жамоаларнинг айни дамдаги холати қандай?
- Биз ушбу футбол клублари билан мунатазам яқиндан алоқада бўлиб турибмиз. Барча 4 та жамоанинг ҳам стадионларига бориб, айни дамдаги холатларини ўрганиб келдик. “Қўқон-1912” жамоасининг уй стадиони Суперлига талабаларига тўлақонли жавоб беради. “Турон” жамоасига тегишли стадион ҳам, Қиргулидаги “Нефтчи” стадиони ҳам қайта таъмирдан чиқарилиб, мавсумга шай холатга келтирилган. Шу ўринда “Нефтчи” жамоаси ўйингоҳида олиб борилган бунёдкорлик ишлари учун Фарғона вилояти ҳокимлигига, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни изҳор қилган бўларим. Энди “Истиқлол” жамоасига ҳақида айтадиган бўлсак, бу жамоа янги мавсумни муҳташам “Истиқлол” стадионида ўтказади деб айта оламан. Бу борада барча келишувлар амалга оширилган.

- Носир ака, мазмунли суҳбат учун раҳмат! Келгусидагн фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Бекзод Толибов суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика