Вараннинг кетиши сабаб "Реал" Кунде ёки Пау Торрес билан шартнома имзолаши мумкин
		
		12 авг 2021 18:47
        Янгиликлар	
	 
				 
				Вараннинг кетиши сабаб "Реал" Кунде ёки Пау Торрес билан шартнома имзолаши мумкин
"Реал" Рафаэль Вараннинг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши ортидан марказий ҳимояни кучайтирмоқчи.
			Мадрид клубида икки асосий даъвогар бор - "Вильярреал"дан Пау Торрес ва "Севилья"дан Жюль Кунде.
Испанияликнинг "Вильярреал" билан шартномасида 65 млн евролик товон пули ёзилган, аммо "Реал" музокаралар давомида футболчининг нархини туширишга уринади.
Кунденинг трансферини эса амалга ошириш қийин. Унинг товон пули - 80 млн евро. "Севилья" ўтган ёзда французни "Манчестер Сити"га 60 млн евро эвазига сотмаганди, ҳозир эса бу борада клубнинг позицияси янада қаттиқлашди.
"Реал"нинг ёздаги мақсади ПСЖ форварди Килиан Мбаппе эди, энди "галактикос" марказий ҳимоячи вариантини кўрмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар