Варан "Бавария", "Атлетико" ва "Барселона"га қарши ўйнамайди

Aslanov Jasurbek
4 апр 2017, 17:12
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Бавария", "Атлетико" ва "Барселона"га қарши учрашувларда ҳимоячи Рафаэль Варанни майдонга тушира олмайди.

Варан "Алавес"га қарши ЛаЛиганинг 29-тур учрашувида жароҳат олди. Франциялик футболчининг чап оёғидаги шикастланиш қайталанди. У февралда шундай жароҳат олиб, бир ярим ойга сафдан чиққан эди. Бундай ҳолатда Варан 4 ҳафта даволанишига тўғри келади.

"Бавария" ва "Реал" 12 апрель ва 19 апрель кунлари Чемпионлар лигаси чорак финал босқичида тўқнаш келишади. "Қироллик клуби" 8 апрель куни Испания чемпионати доирасида 8 апрелда "Атлетико" билан ўйнашади. 23 апрелда "Реал" ҳамда "Барселона" ўртасида "Эл-Классико" бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com