UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  0 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  7 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  0 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  19 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  10 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  14 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  15 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  14 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  31

Ван Перси: "Ван Гал мени ҳайдаб юборган" Янгиликлар

Ван Перси: "Ван Гал мени ҳайдаб юборган"

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Робин ван Перси жамоадан кетиши сабабини айтди.

"Луи ван Гал билан суҳбат бўлиб ўтди ва у менга: "Робин, йўлларимиз ажраляпти. Сенинг вақтинг ўтди, энди жамоадан кетишинг керак", деди. Мен унга шартномам борлигини айтсам ҳам унга бунинг фарқи йўқ экан.

Қатъийлик. Мавсум якунланаётганди ва менга нималардир ойдинлашди. Шундай сўзларни эшитганингда миядан кўплаб фикрлар ўтади. Клуб билан шартномам бор эди, оилам ҳам бахтли, Англиядаги 11-мавсумимни ўтказаётгандим. Бизга Англия ёқарди. Нима қилиш керак? Болаларим мактабга боришарди, кўплаб дўстлар орттирганди. Шундай фикрлар билан ўзимга кела олмадим. Қандай реакция қилишни билмасдим.

Унга: "Кўрамиз нима бўлишини. Бу сизнинг фикрингиз. Бироқ МЮда бахтлиман, оилам ҳам Англияда бахтиёр яшамоқда. Вазиятга қарайлик", деб жавоб бердим. У билан қўл ташлашдик ва чиқиб кетдим.

Кейинчалик мавсумолди йиғинлар бошланди. Икки томонлама ўйинда ўйнашимга рухсат беришмади. Улар менга тўп беришди ва бир ўзим машғулот қилишимни талаб қилишди. Ўзимни хотиржам тутишга интилдим, бироқ олдимда катта воқеа бўлаётганди. Бу менга, оилмга ва фаолиятимга катта таъсир ўтказарди.

Мен унчалик қайсар одам эмасман. Атрофимда бўлаётган воқеаларни кимгадир сўзлаб беришим шарт эди ва буни бажардим. Эни эса ортга назар ташласам, ҳаётимда бир неча бора шундай кунлар бўлган ва ўшанда ҳам шундай йўл тутишим керак бўлган экан", - деди ван Перси.

2015 йилнинг ёзида ҳужумчи МЮни тарк этиб, "Фенербахче"га ўтганди.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика