Ван Гал: "МЮ гол ура олмаётгани мени ҳавотирга соляпти"

Aslanov Jasurbek
29 окт 2015, 18:14
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал "Мидлсбро"дан учралган мағлубиятдан сўнг жамоанинг маҳсулдорлиги пасайиб кетгани ҳақида сўзлади.

"Биз қулай имкониятдан фойдалана олмадик. Бундай эпизодларда гол урмасанг ғалаба қозониш жуда қийин. Чунки кейинги босқичга кўп имконият яратган эмас, гол урган ўтади.

Футболчилардан кўнглим тўқ, чунки улар бор кучи билан ҳаракат қилишди, пенальтилар серияси эса - лотерея. Шунчаки омадимиз келмади.

"Манчестер Юнайтед" кетма-кет иккинчи ўйинда гол ура олмаётгани ҳавотирга соляпти" - дейди ван Гал.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN FC