Ван Гал: "Мата бундай ўйин кўрсатаётганда, уни захирада олиб қола олмайман"

Aslanov Jasurbek
3 фев 2016, 18:14
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал "Сток Сити"га қарши баҳсдан (3:0) сўнг, жамоа ярим ҳимоячиси Хуан Матани мақтади.

"Мата уччала голда ҳам иштирок этди ва буни кузатиш жуда ёқимли. Хуан юқори даражада ўйин кўрсатмоқда, у "ўнинчи рақам"га даъвогар бўлиш учун имкониятга эга. Ҳар бир машғулотда учрашувда қатнашишга лойиқлигини кўрсатиши лозим. Мата бундай ўйин кўрсатаётганда, унга "Хуан, захирага ўтир" дея олмайман" - дейди ван Гал.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal