
Руни ван Гал қўл остида ярим ҳимояда ҳаракат қилмоқда.
"Руни кечаги ўйинда совуққонлик кўрсатган футболчилардан бири эди. Унинг майдондаги жойига келадиган бўлсак, бу ҳақида мендан хар ҳафта сўрашингиз мумкин, аммо қарорни мен қабул қиламан. Мен доимо уни ван Перси, Фалькао, Уилсонлар билан солиштираман, уларнинг барчаси мен учун ҳужумчи. Камина жамоада мувозанатни ушлаб қолмоқчи.
Руни айни дамда ярим ҳимояда яхшироқ кўриняпти. У балки ҳужумда янада яхшироқ ўйнаши мумкиндир, аммо шундай қилсак, ярим ҳимояда муаммолар пайдо бўлади" - дейди ван Гал.