UZ

Сўнгги янгиликлар

21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  0 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  0 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  2 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  1 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  17 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  8 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1

Ван Дер Сарнинг тақдири қарта ўйини туфайли ўзгариб кетган Янгиликлар

Ван Дер Сарнинг тақдири қарта ўйини туфайли ўзгариб кетган

Ҳа, шунақаси ҳам бўлиб туради.

Ван дер Сар 19 ёшгача ҳаваскорларда ўйнаган. Ван Гал қарта ўйини устида дарвозабон ҳақида эшитиб қолган


Бир неча кун олдин Нидерландия телевидениясидаги Tussen de Palen шоусида Эдвин Ван дер Сар меҳмон бўлди. Ўша кўрсатувда у Луи ван Галнинг қарта ўйинига бўлган меҳри фаолиятига ёрдам бергани ҳақида айтиб берди.


1990 йилда 19 ёшли Ван дер Сар "Нордвейк" ҳаваскорлар клуби шарафини ҳимоя қиларди. Эдвин тўп тепадиган клуб устози тасодифан "Аякс"да ассистент сифатида ишлаётган Луи ван Гал билан қарта столи устида учрашиб қолган.

"Мураббийим Ван Галга шундай деган: "Луи, сиз жамоамизнинг ўйинига ташриф буюришингиз керак. Бизда "Аякс"да бемалол ўйнаб кета оладиган дарвозабон ва вингер бор". Кўпчилик бош мураббийимизни кўп гапирадиган инсон деб биларди ва аввалига Ван Гал жим бўлишни ҳамда бор эътиборни қартага қаратишни сўрайди. Аммо ҳаваскор клуб устози ҳамкасбининг гапига кирмади. Натижада Ван Гал ўйинимизга ташриф буюрди. Бир ҳафта ўтиб "Аякс" мени кўрикка чақирди" - деганди Ван Дер Сар.


"Аякс" таклиф юборишидан бир неча кун аввал Роттердамнинг "Спарта" клуби Ван Дер Сарни учинчи дарвозабон сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. Бироқ Эдвин рад этди: Клуб фақат йўлкира учун пул ажратиши унга ёқмади.


Ван Дер Сар "Аякс" билан 4 марта миллий чемпионат, 3 марта Нидерландия Кубоги ва Чемпионлар лигасида зафар қучди.

Шарҳловчи Маартен Мейер ёзган китобда Ван Галнинг қарта ўйинларига бўлган меҳри ҳақида қуйидаги гаплар ёзилган: "Луи қартада кучли эди. Талабалик даврида унда кўп пул бўлмасди, қартани жуда эҳтиёткорлик билан ўйнарди. Луининг биринчи клуби раҳбарларидан бири Ван Галга молиявий кўмак беришга қарор қилди. Ҳомий ва яхшигина пулларга эга бўлган бўлажак мураббий қартада катта пуллар тикишни бошлади. Klaverjas (Нидерландия қарта ўйини) да Ван Гал қайси қарталар чиқиб кетганини яхши эсларди. Тез орада у ўзи ва ҳомийи етарли даражада пул ишлаб олди".


Кўп йиллар ўтганидан сўнг Ван Гал унинг қартадаги асосий ютуғи - суҳбатларни диққат билан эшитиш ва одатда у аҳамият бермаган нарсаларга эътибор қаратиш эканлигини тушунган бўлса керак.


Жасур Асланов таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика