Вальверде: "Де Йонгнинг четлатилиши бизга қаттиқ таъсир қилди"
05 янв 2020 13:44
Янгиликлар
Вальверде: "Де Йонгнинг четлатилиши бизга қаттиқ таъсир қилди"
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде ЛаЛиганинг 19-тури доирасида "Эспаньол"га қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Доимо ўйиннинг оҳиригача курашишни ўрганишимиз керак. Ўйинни жуда ёмон бошладик, бироқ кейинчалик кураша олдик. Умуман олганда, "Эспаньол" ўз ўйинини ўзгартира олди ва ҳисобни тенглаштирди. Бу паллада жамоага Френки Де Йонгнинг четлатилиши қаттиқ таъсир қилди. Бироқ бу футбол.
Ўйин рақобатбардош бўлди. Ҳақиқий дерби - ҳиссиётларни жиловлаш жуда қийин пайтлар ва катта босим. Жамоа шундай ўйинларда ҳисобда олдинда бора туриб, гол ўтказиб юборса, албатта очко йўқотган ҳисобланади", - деди Вальверде.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар