"Валенсия" сардори трансферга қўйилди. У фақат 5 та жамоага ўтиши мумкин: "Реал", "Барса", "Атлетико"...
18 июл 2020 22:35
Янгиликлар
"Валенсия" сардори трансферга қўйилди. У фақат 5 та жамоага ўтиши мумкин: "Реал", "Барса", "Атлетико"...
"Кўршапалаклар" билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган 31 ёшли футболчи жамоа раҳбарияти олдига шарт қўйган. У фақат "Реал", "Барселона", "Атлетико", "Вильярреал" ва "Севилья" клубларидан бирига ўтиши мумкин. Бундан ташқари, Парехо янги жамоасида ҳам йилига 3 млн евро маош олишни истаяпти.
Унинг эҳтимолий трансфер қиймати 10 миллион еврони ташкил қилиши кутилмоқда. Transfermarkt порталида испаниялик ярим ҳимоячи 28 миллион еврога баҳоланган.

"Валенсия" Парехони молиявий муаммолар сабабли трансферга қўйган. Клуб раҳбарияти футболчи ва ходимларга тўланадиган иш ҳақи миқдорини камайтирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Парехо "Валенсия"га 2011 йилда "Хетафе"дан келиб қўшилганди. У 2003-2009 йилларда Мадриднинг "Реал" клуби тизимининг вакили бўлган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар