Вальдес "Барселона"га қайтиши мумкин

Mirjalol Normatov
27 июн 2019
"Барселона" раҳбарияти клуб тизимига собиқ дарвозабон Виктор Вальдесни таклиф қилмоқчи.

"Sport.es" хабарига кўра, 37 ёшли мутахассис каталонияликларнинг академиясида иш бошлаши кутилмоқда.

Қайд этиш керак, Вальдес Мадриддаги ҳудудий лигада "Мораталас" жамоасини чемпионликкача етаклаб борди ва шу боисдан каталонияликлар уни ишга таклиф қилмоқда.

Маълумот учун, Виктор Вальдес "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport.es