UZ

Сўнгги янгиликлар

22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  11 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  4 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  7 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  33 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  5 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  1 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  7 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  5

Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Динамо" (2:1) учрашувидан сўнг "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйин қандай кечганини ҳамма кўрди, шу боис саволларга ўта қолайлик.

- Бугун иккала дарвозабон ҳам майдонда ҳаракат қилди. Охирги ўйинларда Эдем Немановга ишонч билдириб келаётган эдингиз.

- Бу ерда ишончдан ташқари машғулотларда ишлаш ҳам бор. Машғулотда ҳар икки дарвозабон ҳам яхши ишлайди. Неманов терма жамоага кетган пайт биз назорат учрашувлари ўтказдик ва бунда дарвозани Ягудин қўриқлади. Равшан Ягудин анча тажрибали дарвозабон. Машғулотдаги ҳаракатларидан келиб чиқиб уни асосий таркибда туширдик. Унинг кўз билан боғлиқ муаммоси бор эди. Аввалига ўйнай оламан деди. Кейин эса танаффусда учрашувни давом эттира олмаслигини айтди. Шу боис иккиинчи таймда Немановни туширдик.

- Бугунги мағлубиятга "Динамо" захира ўриндиғининг торлиги ҳам сабаб бўлдими?

- Фикрингизга қўшиламан. Захирамиз чиндан ҳам тор. Баъзи ўйинчиларда жароҳат бор, баъзилари дисквалификацияга учраган. Афсуски, захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади. Бундай ўйинларга катта захира керак бўлади. Мағлубият учун самарқандлик мухлислардан узр сўрайман.

- Балки тўп назоратини қўлга олиб дуранг учун ҳаракат қилса тўғри бўлмасмиди?

- Биз Фарғонага ғалаба учун келгандик. Ҳатто ўйинда ҳам ғалаба учун ҳаракат қилганимиз кўринди. Дуранг қайд этсак ҳам бўлади деган хаёл билан стадионга келмаймиз. Шу боис тўпни ушлаш учун эмас, балки гол уриш учун ҳаракат қилдик. Йўқ жойдан оддий хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Футбол шунақа ўйин, доим ҳам устунликка эга жамоа ғолиб чиқавермайди.

- "Динамо" нима учундир Левченко бошқарувидаги "Нефтчи"га фақат мағлуб бўляпти.

- Чунки сизларда яхши мураббий бор, шунинг учун ҳам доим ютяпти. У тактикани ва ўйинчилар танловини ҳар доим тўғри қиляпти.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
21 сен 07:31:02
تعمورخن ومار خجا
2 kundan keyin yana chiqadi bu xabar
+1   
21 сен 01:15:19
Rustam Ruziyev
Админ анча чарчаб уйқусираб қолганиз билинибди. Битта мақолани икки мартадан чиқаряпсизлар
   
21 сен 15:32:41
Shovruq88
Agar Neftchi tarkibi Abramovdan boʻlganda lyuboy super liga jamoasi yirik hisobda yutqazib maydondan egallab chiqib ketardi !Lekin Abramovga respekt murabbiy haqida gapi uchun!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика