UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  0 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  6 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   84 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  1 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  69 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  2 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  0 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  7 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  1 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   72 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  23 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1

Вадим Абрамов Суриядаги устунлик, Тўхтахўжаев ва трансляция ҳақида гапирди Янгиликлар

Вадим Абрамов Суриядаги устунлик, Тўхтахўжаев ва трансляция ҳақида гапирди

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Шаржада Сурия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ушбу баҳсдан олдин терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамовга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- Дубайдаги йиғинга Ислом Тўхтахўжаев чақирилди. Бундай кутилмаган чақирувга нима сабаб бўлди? Кимдир жароҳат олдими?

- Тўхтахўжаев кутилмаганда чақирилмади. Буни олдиндан режалаштириган эдик. Шунчаки ҳозирги шароитда Хитойдан Дубайга учиб кела оладими ёки йўқми билмасдик. Барчаси 7 ноябрь куни ҳал бўлишини айтганди. Ҳеч ким жароҳат олгани йўқ. Ислом ҳужжатларни тўғрилади ва Дубайга учиб келди. Унинг ҳозирги ҳолатини билишни хоҳладик. Ўз клуби сафида сўнгги ўйинда гол урганини биламиз. Хитой биринчи лигасида ўйнашига қарамай Тўхтахўжаев биз учун етакчи футболчи бўлиб қолаверади.

- Сурия ҳақида қандай фикрдасиз? Уларга қарши бир неча марта ўйнаганмиз...

- Сурия ҳақида нима дейишим мумкин? Ушбу давлатдаги вазият туфайли терма жамоа доим бирга машғулот ўтказишмоқда ва бу борада устунликка эга. Ўйлашимча муносиб рақиб. ФИФА рейтингида Сурия биздан тепада, худди Ироқ каби. Шу боис қизиқарли ўйин бўлади. Сурияга қарши баҳсда қандай ҳолатда эканлигимизни кўриб оламиз.

- Афсуски ўйин трансляция қилинмайди...

- Билишимча ўйин трансляция қилиниши учун ҳам баҳсни бир соат кечга суришди. Ҳар ҳолда менга айтишларича учрашув барибир трансляция қилинади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика