UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  0 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  8 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  3 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  11 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  16 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16

Вадим Абрамов: "Қанот ҳаками хато қилди деб ўйлайман" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Қанот ҳаками хато қилди деб ўйлайман"

"Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида "қалдирғочлар" устози Вадим Абрамов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Тошкент жамоалари қандай ўринда, қай ҳолатда бўлишидан қатъи назар, дербида ҳар доим шундай кураш бўлади. Йигитлар ўзларини йўқотиб қўйишмаганига раҳмат айтаман. Тўғри, ўзимизнинг энг яхши ўйинларимиздан бирини намойиш қила олмадик. Бугун икки жамоа ҳам ютиши мумкин эди. "Локомотив" иккинчи бўлимда гол уришга интилди, биз эса ҳимояда ўйнаб, қарши ҳужумда уларни ушламоқчи эдик. Афсуски яратилган вазиятлардан фойдаланишда йигитларга совуққонлик етишмади. Балки йигитларда бироз тажриба бўлганида вазиятни ўз фойдаларига ҳал қила олардилар. Бошқа ҳеч нима дея олмайман. Мен ҳам сизлар кўрган ўйинни кўрдим.

- "Бунёдкор" сўнгги уй ўйиннинг иккинчи бўлимида асосан ҳимояда ўйнамоқда, рақиблар эса босим қилмоқда. Бу нима билан боғлиқ?
- Ҳа, шундай бўлмоқда. Дунёдаги деярли барча жамоалар рақибга қараб ўйнашади. Олдинда кичик танаффус бор ва биз унда бошқа тактик схемаларни, ўйинда тушмаётган йигитларни ҳам синовдан ўтказиб кўрамиз. Биринчи бўлимда биз ўзимизни йўқотиб қўймадик. Иккинчи бўлимда рақибларнинг босимига дош бера олдик.

- Нуриев бир неча вазиятлардан фойдалана олмади. Шунингдек, тўпни тўхтата олмаяпти, зарба беришда қийналмоқда. У ўзи ҳужумчими?
- У ҳужумчи. У эндигина иккинчи марта ўйнамоқда. Одам сифатида тушуниш керакки, футболчи ҳали бундай даражадаги ўйинларда ўйнамаган. Унинг яхши сифатлари етарлича, шу боисдан айта оламан, унинг ҳам даври келади. Бизда ҳужумчилар борасида мауммолар бор. Захирадан тушиб ўйинга киришиб кетиш жуда қийин. Аммо у яхши ҳаракат қилди.

- Гол ҳақида нималар дея оласиз?
- Менимча қанот ҳаками хато қилди. Бироқ улар ҳам одам. Умуман олганда бугун ҳакамлар яхши ишлашди. Бизда ВАР тизими йўқ. ВАР бўлганида ҳакамлар ўйинни тўхтатиб, вазиятни кўриб олишарди. Биз ҳали Европа даражасига етмадик. Телевизорда кўриш ва уни муҳокама қилиш эса осонроқ. Агарда биз улар даражасига етмоқчи бўлсак, улар каби бўлишга ҳаракат қилишимиз керак.

Рейтинг: +64   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика