UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  9 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  6 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0

Вадим Абрамов икки қайиқни бошқаришда давом этадими? Бундан қайси томонга фойда? Янгиликлар

Вадим Абрамов икки қайиқни бошқаришда давом этадими? Бундан қайси томонга фойда?

28 ноябрь куни ЎФА Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган, унда бир қатор масалалар муҳокама қилинган эди.


Шу қаторда терма жамоалар масаласи ҳам кўриб чиқилган ва ижроия қўмита қарорига мувофиқ шу йилдан Ўзбекистон миллий, олимпия ва ёшлар терма жамоалари бош мураббийларининг фақат терма жамоада ишлаши шарт қилиб қўйилганди. 

Лекин, Вадим Абрамов "Бунёдкор" жамоаси иштирокидаги ўйинларда кўриниш бераётганини барча билди. Тўғри, терма жамоа мураббийи сифатида ушбу ҳолатни табиий қабул қилсак бўлади. Яъни терма жамоага номзод футболчиларни кузатгани келаётган бўлиши мумкин. Аммо, ўйин давомида кўрсатмалар бераётганини қандай изоҳлаш мумкин? Бу жорий мавсумга жамоани Абрамовнинг ўзи тайёрлаётганини англатадими? Мураббийнинг "Бунёдкор" билан шартномаси 2020 йилнинг 31 декабрь куни ниҳоясига етган. Қонун-қоидага кўра амалда шартномаси бўлмаган мураббий жамоани бошқариши мумкин эмас ёки Абрамов клуб билан янги битимга имзо чеккан. Ушбу масала мавҳумлигича қолмоқда. Мутахассис ОАВлардан бирига берган интервьюсида "Бунёдкор"дан кетишини ва бутун эътиборини Ўзбекистон миллий терма жамоасига қаратишини айтган. Аммо ҳозирча биз бу гапларини исботини кўрганимиз йўқ. Шу ўринда савол туғилади: термамиз мураббийи ушбу мавсумда ҳам аввалги йилларда бўлгани каби икки жамоада фаолиятини давом эттирадими? Ҳа, жавоби йўқ. Олдинда бизни масъулиятли учрашувлар кутмоқда. Шундай экан, асосий эътиборни терма жамоага қаратгани маъқулроқ. Нима бўлганда ҳам, миллий терма жамоа манфаати барча нарсадан устун туриши лозим. Аввалги йилларда бундай тажриба ҳеч қандай наф бермаган, Миржалол Қосимов 2008 ва 2014 йилда терма манфаати йўлида икки бор клубдаги ишини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Абрамов мураббийлигида икки бор олимпиададан қуруқ қолганимиз эсдан чиқмайди. Ўшанда у "Трактор" ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасини бирга бошқарган. Бир хатони иккинчи бор такрорлаш бизни мундиал орзусидан яна бир бор мосуво қилмаса эди. 

Икки қайиқни бирваракайига бошқариб, иккисида ҳам чўкиб кетган яхшими ёки бир қайиқни бошини тутган ҳолда манзилга муваффақиятли тарзда етиб борган яхшими. Кўпчилик иккинчи вариантни маъқуллаши табиий. Иккита қуённи кетидан қувган охири ҳеч бирини тута олмайди ва ўлжасидан қуруқ қолади. Булар бир оддий ҳаётий мисоллардир. Абрамов нимани ўйлаётгани фақат ўзига маълум. Ҳозирда Тимур Кападзе "Локомотив"ни, Равшан Ҳайдаров эса "Сурхон"ни тарк этган . Улар ёшлар ва олимпия терма жамоаларида фаолиятларини давом эттиришмоқда. Яқин орада Абрамовнинг ҳам "Бунёдкор"ни расман тарк этгани ҳақида маълумотлар чиқишига ишонамиз.

Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: -33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика