UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  3 22:25АПЛ. "Арсенал" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги Лондон дербиси бошланди! (онлайн ҳисоб)  13 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  9 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  14 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  5 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  30 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  4 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  11 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  24

Вадим Абрамов икки қайиқни бошқаришда давом этадими? Бундан қайси томонга фойда? Янгиликлар

Вадим Абрамов икки қайиқни бошқаришда давом этадими? Бундан қайси томонга фойда?

28 ноябрь куни ЎФА Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган, унда бир қатор масалалар муҳокама қилинган эди.


Шу қаторда терма жамоалар масаласи ҳам кўриб чиқилган ва ижроия қўмита қарорига мувофиқ шу йилдан Ўзбекистон миллий, олимпия ва ёшлар терма жамоалари бош мураббийларининг фақат терма жамоада ишлаши шарт қилиб қўйилганди. 

Лекин, Вадим Абрамов "Бунёдкор" жамоаси иштирокидаги ўйинларда кўриниш бераётганини барча билди. Тўғри, терма жамоа мураббийи сифатида ушбу ҳолатни табиий қабул қилсак бўлади. Яъни терма жамоага номзод футболчиларни кузатгани келаётган бўлиши мумкин. Аммо, ўйин давомида кўрсатмалар бераётганини қандай изоҳлаш мумкин? Бу жорий мавсумга жамоани Абрамовнинг ўзи тайёрлаётганини англатадими? Мураббийнинг "Бунёдкор" билан шартномаси 2020 йилнинг 31 декабрь куни ниҳоясига етган. Қонун-қоидага кўра амалда шартномаси бўлмаган мураббий жамоани бошқариши мумкин эмас ёки Абрамов клуб билан янги битимга имзо чеккан. Ушбу масала мавҳумлигича қолмоқда. Мутахассис ОАВлардан бирига берган интервьюсида "Бунёдкор"дан кетишини ва бутун эътиборини Ўзбекистон миллий терма жамоасига қаратишини айтган. Аммо ҳозирча биз бу гапларини исботини кўрганимиз йўқ. Шу ўринда савол туғилади: термамиз мураббийи ушбу мавсумда ҳам аввалги йилларда бўлгани каби икки жамоада фаолиятини давом эттирадими? Ҳа, жавоби йўқ. Олдинда бизни масъулиятли учрашувлар кутмоқда. Шундай экан, асосий эътиборни терма жамоага қаратгани маъқулроқ. Нима бўлганда ҳам, миллий терма жамоа манфаати барча нарсадан устун туриши лозим. Аввалги йилларда бундай тажриба ҳеч қандай наф бермаган, Миржалол Қосимов 2008 ва 2014 йилда терма манфаати йўлида икки бор клубдаги ишини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Абрамов мураббийлигида икки бор олимпиададан қуруқ қолганимиз эсдан чиқмайди. Ўшанда у "Трактор" ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасини бирга бошқарган. Бир хатони иккинчи бор такрорлаш бизни мундиал орзусидан яна бир бор мосуво қилмаса эди. 

Икки қайиқни бирваракайига бошқариб, иккисида ҳам чўкиб кетган яхшими ёки бир қайиқни бошини тутган ҳолда манзилга муваффақиятли тарзда етиб борган яхшими. Кўпчилик иккинчи вариантни маъқуллаши табиий. Иккита қуённи кетидан қувган охири ҳеч бирини тута олмайди ва ўлжасидан қуруқ қолади. Булар бир оддий ҳаётий мисоллардир. Абрамов нимани ўйлаётгани фақат ўзига маълум. Ҳозирда Тимур Кападзе "Локомотив"ни, Равшан Ҳайдаров эса "Сурхон"ни тарк этган . Улар ёшлар ва олимпия терма жамоаларида фаолиятларини давом эттиришмоқда. Яқин орада Абрамовнинг ҳам "Бунёдкор"ни расман тарк этгани ҳақида маълумотлар чиқишига ишонамиз.

Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: -33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика