Вадим Абрамов: "Ҳисоб ўйинга мос бўлмади"
17 мар 2024 21:47
Янгиликлар
Вадим Абрамов: "Ҳисоб ўйинга мос бўлмади"
- Ҳисоб ўйинга мос бўлмайди деб ўйлайман. Биринчи бўлимда хатоларимиз бўлди, бироқ иккинчи бўлимда ўйинни кучайтира олдик. Пенальти билан боғлиқ вазиятда ҳакамлар қарори тўғри ёки нотўғри бўлганми, ўйин видеосини кўриб хулоса чиқарамиз. "Навбаҳор" билан ўйиндаги ҳакамликка бугунги каби эътирозлар бор эди.
- Жоэл Кожонинг алмаштирилишига сабаб нима бўлди?
- Кожони жароҳатдан асраш учун унга дам беришга қарор қилдик. Анвар Ҳожимирзаев олдинги чизиқда тўпни яхши ушлай олади, унинг бу имкониятидан фойдаланишни режа қилгандик.
- 3 та ўйин ва 3 та мағлубият. Бунга қандай изох берган бўлардингиз?
- "Навбаҳор" билан ўйинда ҳам ҳакамлар бизнинг зараримизга қарор чиқаришганди. Бугун ҳам шу каби ҳолатлар бўлди. Ҳозир чемпионатнинг кириш қисмидамиз, хулоса чиқаришга ҳали эрта.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар